UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29"Барчани хурсанд қиламан". Махачев бўлажак жанги ҳақида сўнгги гапини айтди 0 14:59"Буюкликни ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин". Гэрри барча кутилмаларга қарши бориб, Махачевни мағлуб этишини айтди 0 14:28Расман: Кристиан Ромеро Ла Лига клубига ўтди 0 13:52Узоқ кутилган UFC 330 турнирига етиб келдик! Турнирнинг тўлиқ карди, бошланиш вақтлари билан танишинг 0 13:17Царукян Руффи билан илк кўз уриштириш маросимини ўтказди: "Унинг кўзларида қўрқувни ҳис қилдим" 0 12:51Ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини 51 та медаль билан якунлашди 0 12:18Мартинелли "Галатасарoй"нинг рекорд даражадаги таклифини рад этди 0 11:49Синдаров қатнашаётган Grand Chess Tour: Sinquefield Cup 2026 турнирида 5-тур ортда қолди 0 11:25Рамазон Темиров октагонга қайси турнирда қайтишини айтди + ФОТО 0 10:54Хабиб Махачевнинг Гэрри манзилига айтган гапларидан норози 0 10:23Ферран Торрес ва яна бир ўйинчи ПСЖда тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга учиб келди 0 09:46Махачев — Гэрри жангини суғурталаётган Майкл Моралес 24 килограмм вазн ташлади 0 09:12President's Cup. Фомин ҳам, Султонов ҳам 1/2 финалда! 0 08:38Уч нафар боксчимизнинг барида ғалаба, Мирзахалилов камар соҳиби! 0 08:12Суперлига. Бугун битта учрашув бор 0

29 июл 16:07
Янгиликлар

Бошқалар, Формула-1

Ралли тарихидаги энг кучли ва дахшатли машиналар

Теглар :  РаллиМашиналар
Куч, гўзаллик ва ишончлилик битта материалда!

"Митсубиши Пажеро"



"Дакар"да ғалаба қозониш бўйича етакчи. Автомобилнинг асосий ҳусусияти 6 цилиндрли двигетелга ўтиш бўлган. (4 литрдан 3,5 литрли ҳажмга ўтиш). Бир неча йил давомида етакчиликни ўзида сақлаб келган.



"Фольсфаген Туарег 2"



Албатта бундай номли машиналар қиммат турсада, раллига мослашган "Туарег"нинг уларга катта алоқаси йўқ. Ушбу машина фақат бир мақсадда яратилган: рақибларни ер тишлатиш ва немис компаниясининг кучини исботлаш! Ва якунда бу Карлос Сайнсга "Дакар" ғолибига айланишга фойда берди.



"КАМАЗ" 4911



Россия автоспортининг ҳақиқий афсонаси. 2002 йил ишлаб чиқарилган "монстр" ҳалиям жаҳонда ўз тезлигини 180 км/соатга етказа оладиган камдан-кам юк машинасидан бири ҳисобланади. Владимир Чагин ва Фирдавс Кабировнинг ғалабалари ҳам айнан мана шу "КАМАЗ" билан боғлиқ.


"Шлессер-Рено" Багги



Ноодатий дизайнли катта тезликка эга бўлган машина. Шлессер 2013 йилда "Ипак йўли" ғолибига айланган. Шунингдек, "Африка Эко Рейс"да ҳам узоқ вақт етакчилик қилган.


"Ситроевн" ZX



"Дакар"да қатнашган энг ноодатий ретро-автомобиллардан бири. 2007 йилда ишлаб чиқарилган.


"Порше" 959



"Порше" доимо автопойгаларга мослашган автомобилларни ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. 1982 йилда германияликлар раллида иштирок этадиган машина ишлаб чиқаришга қарор қилдилар. Ушбу янги машина "Порше 911" асосида яратилиши кутилганди.  Бироқ якунда 450 от кучига эга ушбу машина дунё юзини кўрган.


"Мерседес" 280 GE



"Гелендваген" ("гелик") кўпчиликнинг фикрича пойга машинаси ҳисобланмайди. Лекин, "Мерседес" ушбу машинани раллиларда фойдалана бошлади. 1983 йилда стартга чиққан 4 та немис машинасидан Жаки Икс бошқарган "гелик" ғалабага эришган. Ўшанда иккинчи ўрин "Нива"га насиб қилганди.



"Пежо" 405 Turbo-16



Ушбу машинани ишлаб чиқарганлар машинанинг дизайни ва техник ҳусусиятларини мослаштира олганлар. Бу тўртта ғилдираги ҳам бошқариладиган илк ралли машинаси ҳисобланади. 600 от кучига эга машина 10 секунддан кам бўлган вақт ичида тезлигини 200 км/соатга чиқара олади. Бундан ҳусусиятлар "Пежо"га кўплаб муваффақиятлар олиб келган.


"Фиат Кампаньола"



"УАЗ"га ўхшаб кетадиган ушбу машинани раллиларда қатнашганининг ўзи ажабланарли. 1979 йилги "Дакар" раллисида бир неча нафар экипаждан ташкил топган ҳаваскорлар "Фиат" рулига ўтиришган. Бир неча йил раллида қатнашган италияликлар ғолибга айлана олишган. Машина ҳарбийча дизайни орқали ҳам яхшигина муваффақият қозонган.


"Мини" ALL 4 Racing



"БМВ" турбо-двигатели билан жиҳозланган машина "Дакар"да кўплаб ғалабага эришган. Бу йилда ҳам "Мини" экапажида Ал Ражи яхши ҳаракат қилаётгандек кўринмоқда. Лекин, барибир етакчига айлана олмаяпти.


"Дизель Опти" бензовози



Чўлда машиналар учун ёқилғи қуйиб олиш учун доим ҳам шароит бўлавермайди. Шунинг учун, бу йил экипажлар ёқилғиси бўлган бензовозни ўзлари билан олиб юрибдилар. Ушбу бензовоз спутник назорати тизимига уланган. Бунда нафақат GPS, балки ёқилғи назорати датчиги ҳам ишлайди. Диспечерлар онлайн режимда ёқилғи сарфини назорат қилиб туришлари мумкин.


sports.ru сайти асосида тайёрланди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг