UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

02 май 16:16
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистонлик спортчи “Ҳоқон олтини-2021” раллисида муносиб иштирок этди

Теглар :  Ралли
23-27 апрель кунлари Астрахан шаҳрида авторалли бўйича Россия чемпионатининг энг йирик ралли-рейдларидан бири ҳисобланувчи “Ҳоқон олтини–2021” босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу босқичда “Дакар” ралли-марафонининг 18 карра ғолиби – “КАМАЗ-мастер” жамоаси ҳам қатнашди. Бу йилги “Ҳоқон олтини – 2021” раллисида ўзбекистонлик пойгачилар ҳам иштирок этди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг кўмаги ҳамда Ўзбекистон Миллий Автомобиль Клуби (ЎзМАК) томонидан тақдим этилган халқаро лицензия ёрдамида ҳамюртимиз Анвар Эргашев биринчи маротаба “Ҳоқон олтини-2021” пойгасида ўз омадини синаб кўрди.

Автопойгачимиз Т3 синфига мансуб Can-Am Maverick X автомашинасини бошқарган. Унга MARIA OPARIN жамоасининг тажрибали штурмани, беларуслик Андрей Рудницкий ҳамроҳлик қилди.

Умумий масофаси 851,26 км ни ташкил этган ушбу раллида иштирокчилар 4 кун ичида белгиланган масофани босиб ўтишди. 89 нафар иштирокчи орасида Анвар Эргашев ва унинг штурмани Андрей Рудницкий бошқарувидаги экипаж маррага Т3 синфида 5-ўринда етиб келган бўлса, барча синфлар орасида 9-ўринни эгаллади.

Мана шундай ажойиб кўрсаткич билан ҳамюртимизни муборакбод этамиз ва унга келгуси мусобақаларда омад тилаймиз.

Дарвоқе, Анвар Эргашев жамоасини олдинда ралли-рейдлар бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи – “Қозоғистон раллиси-2021” мусобақаси кутиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг