UZ

Сўнгги янгиликлар

07:52"Ролан Гаррос". Кудерметова асосий тўрга йўлланма тақдим этган финал баҳсида кортга чиқди 0 07:31Конго ДР Жаҳон чемпионатига бора олмаслиги мумкин 0 19:01Том Аспиналл Перейра — Ган жанги учун тахмин билдирди 0 18:39Александр Усик Ломаченконинг қайтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 18:17Райан Гарсия Топурия билан жангга розилик билдирди 0 17:52Расман: "Манчестер Юнайтед" Майкл Кэррик билан шартнома имзолади 0 17:25"Верхувеннинг Усик устидан ғалабаси деярли имконсиз" - промоутер 0 17:01Турки ал аш-Шайх Усикнинг 2027 йилги жанги ҳақида гапирди 0 16:39"Топурия боксчига ютқазадиган яна бир UFC жангчисига айланади" - Райан Гарсия 0 16:16Расман: Гвардиола ёзда жамоани тарк этади 0 15:54Камару Усман: "Хабиб — Конорсиз Хабиб бўлмасди" 0 15:27Шаҳрам Ғиёсов рақибидан бироз енгил чиқди, Усик ҳам Верхувендан анча кам тош босди 0 15:13Осиё чемпионати: Иккинчи кунги беллашувларда таэквондочиларимиз 2 та бронза медалини қўлга киритишди 0 14:49Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди: Трент, Магуайр ва Фоден йўқ 0 14:26Александр Усик боксдан кейин сиёсатга кириш-кирмаслигига жавоб берди 0

07 фев 09:08
Янгиликлар

Формула-1

Себастьян Леб "Чемпионлар пойгаси 2022" ғолиби

Теглар :  Формула 1Ралли
Швецияда "Формула 1", WRC, ралликросс, NASCAR ва бошқа пойга серияларининг етакчи пилотлари иштирокида "Чемпионлар пойгаси 2022" мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу пойга илк бор 1988 йилда Хенри Тойвонен хотирасига бағишлаб ўтказилганди. Пойгани ўтказишдан асосий мақсад - барча йўналишдаги пойга серияси вакилларининг энг зўрини аниқлаш. 

Бу йилги турнир Швециянинг Пите Хавсбад шаҳарчасидаги Болтиқ денгизининг музлаган ҳудудида ўтказилди. 

Пойгада Германия (Себастьян Феттель, Мик Шумахер), Нордики - Дания ва Швеция - (Йохан Кристофферссон, Том Кристенсен) Буюк Британия (Дэвид Култхард, Жейми Чедвик), Лотин Америкаси (Бенито Герра, Элио Кастроневес), Норвегия (Петтер ва Оливер Сольберги), АҚШ (Жимми Жонсон, Колтон Херта), Финляндия (Мика Хаккинен, Эмма Кимилайнен), Франция (Себастьен Леб, Дидье Ориоль), Швеция (Маттиас Экстрем, Тимми Хэнсен) жамоалари иштирок этди.

Финалга ралли ҳамда "Формула 1" юлдузлари - Себастьян Леб ва Себастьян Феттель етиб келишди. Леб финалгача Петтер ва Оливер Сольберг, ярим финалда Маттиас Экстремдан устун келди. Феттель эса 1/8 финалда Эмм Кимилайнен (Кимилайнен турнир арафасида Валттери Боттаснинг ўрнини эгаллаган), 1/4 финалда Колтон Херт, 1/2 финалда Том Кристенсенни ортда қолдирди.

Ҳал қилувчи финал best-of-5 форматида ўтказилди. Унда ралли пойгаларида 9 карра жаҳон чемпиони Себастьян Леб 4 карра "Формула 1" чемпиони Себастьян Феттелни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, "Чемпионлар пойгаси 2022" ғолибига айланди.

Ушбу ғалаба Леб учун "Чемпионлар пойгаси" турниридаги тўртинчиси бўлди. Бу борада франциялик пойгачи ватандоши Дидье Ориолага етиб олди. Уларнинг ҳар иккиси кечаги пойгада Франция шарафини ҳимоя қилдилар. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг