14 июн 08:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Расман: Чисора - Шпилька жанги тасдиқланди
20 июль куни Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.
Оқшомнинг андеркад жанги супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпионлик камарлари учун собиқ даъвогарлар - британиялик 35 ёшли Дерек Чисора ҳамда польшалик 30 ёшли Артур Шпилька ўртасида ўтказилади.
Чисора ўтган йили ҳамюрти Диллиан Уайтга ютқазганидан кейин битта ғалабага эришди. Шпилька эса АҚШда қабул қилиб олган иккита мағлубиятидан сўнг ўз юртида икки бор зафар қучди. Кечанинг марказий жангида британиялик Диллиан Уайт колумбиялик Оскар Ривасга қарши рингга кўтарилади.

Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Ўхшаш янгиликлар
09:52
Осиё чемпионати: Аёллар ўртасидаги энг яхши натижа Ҳиндистон ва Қозоғистонда, боксчиларимиз нечанчи? 0
Фикрлар