18 сен 12:01
Янгиликлар
Бокс/ММА
Расман: Фергюсон ва Порье Хабиб - Гэтжи оқшомида жанг қилмайди
UFC президенти Дэна Уайт Тони Фергюсонни UFC 254 турнири қатнашчилари рўйхатидан ўчирди.
Бу ҳақида Уайт Канаданинг TSN каналига берган интервьюсида маълум қилди.
"Биз Хабиб - Жастин тўқнашувининг андеркардида Тони Фергюсон - Дастин Порье жангини ташкил этмоқчи бўлгандик. Бунинг учун астойдил ҳаракат қилдик. Мен уларнинг ортидан ялиниб юрмоқчи эмасман. Тонини ҳам, Дастинни ҳам UFC 254 турнирида кўрмайсиз.
Мен якшанба куни тонгги соат 6 да "Жанглар ороли"га жўнайман. Менга ҳақиқий жангчилар керак. Қўнғироқ қилиб, жанг таклиф этаман. Хоҳиши бор жангчи билан ишлайман. Қолганларни мажбурламайман. Бугун биз собиқ Bellator чемпиони Майкл Чендлер билан шартнома имзоладик. Айнан у Хабиб - Гэтжи жанги учун захира варианти бўлади", - деди UFC президенти.
Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар