UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

17 май 08:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Конор Макгрегор беш йиллик танаффусдан сўнг қайтмоқда + ПОСТЕР

Ҳа, бу ҳазил эмас, икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг жанги расман эълон қилинди.

11 июль куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC 329 турнирининг асосий жангида ирландиялик Конор Макгрегор америкалик Макс Холлоуэйга қарши реванш мақомидаги баҳсда октагонга чиқади. Лига ушбу жангни расман тасдиқлади. Жанг ярим ўрта вазн тоифасида ўтказилади. 

Бу икки аралаш яккакураш устасининг илк жанги 2013 йилнинг август ойида ўтказилган бўлиб, ўшанда Конорнинг ғалабаси билан якунланган эди. Макгрегор ўшанда ҳакамларнинг якдил қарори билан зафар қучганди. 

Шундан сўнг ирландиялик енгил ва ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарларини қўлга киритиб, ташкилотнинг биринчи икки карра чемпионига айланди, америкалик эса ярим енгил вазн тоифасида чемпион, шунингдек, BMF камари соҳиби бўлди. 

Конор Макгрегор беш йил аввал Дастин Порьега қарши жангда оёғидан оғир жароҳат олганидан бери октагонга чиқмаган, Макс Холлоуэй эса жорий йилнинг март ойида ҳакамларнинг якдил қарори билан Чарльз Оливейрага ютқазиб, BMF камарини бой берганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг