UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижаси битта саҳифада (LIVE) 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0

16 фев 15:32
Янгиликлар

Футбол

Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди

Теглар :  Машъал
Муборакнинг "Машъал" жамоаси 2026 йилги мавсум олдидан таркибни кучайтириш борасидаги ишларини давом эттирмоқда.

"Клуб раҳбарияти ганалик марказий ярим ҳимоячи Абдул Рашид Абубакар билан шартнома имзолади.

2000 йил 16 март куни таваллуд топган (25 ёш) футболчи майдон марказида ишончли ҳаракатлари, юқори жисмоний тайёргарлиги ва универсаллиги билан ажралиб туради. У марказий ярим ҳимоячи позициясидан ташқари таянч ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳам самарали ўйнай олади. Бўйи 178 см бўлган Абубакар ўнг оёқли футболчи ҳисобланади.


Абдул Рашид Абубакар профессионал фаолиятини "Аccра Лионс" клубида бошлаган. Кейинчалик у халқаро майдонларда тўп тепиб, турли мамлакат чемпионатларида тажриба орттирди. Хусусан, Босния ва Герцеговинада "Сараево" сафида, Сербияда "Лозница" жамоасида, Ўмонда "Баҳла", Молдовада "Спартании Селемет" клублари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Қозоғистон Премьер-лигасида "Ордабаси" ҳамда "Атирау" жамоалари таркибида иштирок этган.

Футболчи "Машъал" сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 100 минг еврога баҳоланмоқда", – дейилади хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг