UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19FIDE Бош директори: "Синдаровнинг ҳисоб-китоби Каспаровнинг энг кучли даврига тенг" 0 09:58Пауло Коста UFC’ни тарк этиши мумкин 0 09:37Расман: Карлуш Кейруш Гана терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди 0 09:16Жаҳон чемпионатининг учинчи куни 4 нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз 0 08:55Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатига қандай таркиб билан йўл олишди? (+ФОТО) 0 08:34Стивсон UFC билан шартнома имзолаши ҳақида: "Бу ер юзидаги энг буюк дебют бўлади" 0 08:13Элит Чемпионлар лигаси. "Ал Садд" пенальтилар сериясида "Ал Ҳилол"ни мусобақадан чиқариб юборди + ВИДЕО 0 07:52Рейтингда ўзидан 364 поғона юқоридаги рақибни таслим этган Султонов асосий тўрга йўл олди 0 07:31UFC 327 турнири чипталар сотуви бўйича муваффақиятсизликка учради 0 18:26Таэквондо. Ёсинбек Одилов - Жаҳон чемпиони! 0 18:17"Бунёдкор" ва "Локомотив"нинг муштлашган футболчилари дисквалификация қилиниб, клублар жаримага тортилди 0 17:52Дана Уайт Ульбергнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 17:26Магомед Анкалаев Прохазкани жангга чорлади 0 17:10Расман: Самвел Бабаян “Андижон”дан кетди 0 17:02"Бу ягона имкон эди". Собиқ чемпион Ульбергнинг ғалабаси ҳақида гапирди 0

22 июн 19:29
Янгиликлар

Футбол

Расман: Самвел Бабаян – “Локомотив” бош мураббийи

Ўзбек футболининг таниқли ва тажрибали мутахассисларидан бири Самвел Бабаян “Локомотив” футбол клубида бош мураббий сифатида иш бошлади.

Футбол мухлисларига яхши маълум,  Самвел Бабаян асосан “Пахтакор” футбол клубидаги бир неча йиллик фаолияти орқали кенг жамоатчиликка танилган.  Унинг катта тажрибаси ҳамда ўзбек футболидаги самарали меҳнатини инобатга олиб “Локомотив” ПФК уни бош мураббий сифатида клубга таклиф этди. 

Самвел Бабаян “Пахтакор”даги фаолияти давомида кўплаб ютуқларни қўлга киритган.  У раҳбарлик қилган йиллари “Пахтакор” 9 бор мамлакат миллий чемпионати ҳамда 8-марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби деб топилган. Бундан ташқари “Пахтакор”нинг икки бор Осиё чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб боришида,  шу қаторда 2002-йил мавсум якунларига кўра “Осиёнинг энг яхши футбол клуби” деб топилишида қўшган ҳиссаси катта. 

Бундан ташқари Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам самарали меҳнат қилган ҳамда унинг қўл остида 42 нафар футболчи мамлакат бош жамоасида ўз дебютини нишонлаган. Шунингдек, Самвел Вячеславович турли йилларда Ўзбекистоннинг олимпия, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига “Пахтакор” менежери сифатида 200га яқин футболчиларни тарбиялаб берган.  Яна шуни таъкидлаш жоиз, Самвел Бабаян ўзбек футболига қўшган улкан ҳиссаси туфайли икки бор Ўзбекистоннинг “Энг яхши мураббийи” деб топилган. 

Ўйлаймизки,  шундай мутахассиснинг катта тажрибаси эндиликда “Локомотив” футбол клубининг янги ютуқларни қўлга киритишида қўл келади. 

“Локомотив” футбол клуби учун Самвел Бабаяндек етук футбол мутахассисини ўзаро ҳамкорлик асосида иш юритишга таклиф этиш катта шараф ҳисобланади ҳамда у кишининг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз. 


Самвел Бабаяннинг эришган ютуқлари: 

Ўзбекистон чемпиони – 2002,  2003,  2004,  2005,  2006,  2007,  2012,  2014,  2015-йиллар,  “Пахтакор”

Ўзбекистоннинг вице чемпиони – 2008,  2009,  2010-йиллар,  “Пахтакор”

Ўзбекистон Кубоги соҳиби – 2001/02,  2002/03,  2004,  2005,  2006,  2007,  2009,  2011-йиллар,  “Пахтакор”

Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалчиси – 2002/03,  2004,  “Пахтакор”

Ҳамдўстлик кубоги соҳиби – 2007-йил,  “Пахтакор”

Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи – 2014,  2015.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

   
26 июн 03:29:24
Isroil Ruziev
Уборка. .
   
23 июн 09:47:31
Dilshot Solihov
Mana yana bitta ispot O'zbek fudbolibi o'smashligiga sabab!!!
   
22 июн 20:33:23
Hayotbek Karimov
Tugadiiii
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг