UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Шевченко жароҳат олди, UFC вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг ташкил қилади 0 07:01US Open 2026. Камилла Раҳимова 1/16 финалда. Эндиги рақиба дунёнинг 1-ракеткаси! 0 19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0

27 июн 15:50
Янгиликлар

Футбол

Расмий хабар: Бахтиёр Ашурматов - “Сурхон” бош мураббийи

Бугун “Сурхон” футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда “Сурхон” жамоасининг барча аъзолари иштирок этишди. Йиғилишни “Сурхон” футбол клуби бош директор ўринбосари Алишер Рустамов очиб берди.

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган “Сурхон” жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Ўзбек футболи мухлислари учун таниқли бўлган, тажрибали мутахассис Бахтиёр Ашурматов “Сурхон” жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

"Менга билдирилган ишонч учун аввалмбор “Сурхон” футбол клуби раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ишонаманки, биз бир оила бўлиб шаклланиб, фақат юқори мақсадлар сари интиламиз", – деди Бахтиёр Ашурматов.

Эслатиб ўтамиз, Ашурматов ўтган мавсумда АГМК клуби билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритган.

Манба: “Сурхон” матбуот хизмати 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг