18 окт 07:30
Янгиликлар
Футбол
"Реал" кузатаётган футболчи ўлик ҳолда топилди
"Кордова" жамоасининг 18 ёшли футболчиси Альваро Прието бир неча кун олдин йўқолиб қолганди.
Кеча, 17 октябрь куни унинг жасади топилди.
Футболчини сўнгги марта Севильядаги вокзалда кўришган ва шундан кейин ҳеч ким билан алоқага чиқмаганди. Айтилишича, Альваро рейснинг устида юрган, бироқ станция вакиллари унинг вокзални тарк этишини талаб қилишган.
Кеча унинг танасини икки поезднинг ўртасида топишди. Клубдагилар футболчининг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Бунга қадар "Реал" футбол клуби йигитчани кузатиб бораётган ва таркибига жалб қилиши кутилаётганди.
Ҳавола :
Манба : Матч ТВ
Фикрлар