26 июн 11:48
Янгиликлар
Футбол
"Реал" Нико Пасни қайта сотиб олади
"Реал" клуби Нико Пасни "Комо"дан қайта ўз сафига қайтаради.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, "Реал" италияликлар клубига 21 ёшли ярим ҳимоячини 9 миллион еврога қайтариб сотиб олиш бандини фаоллаштириши ҳақида расман хабар берган.
Душанбага қадар "Комо" клубида футболчини 60 миллион еврога ўз сафида сақлаб қолиш ҳуқуқи мавжуд. Агар А Серияси вакили бу имкониятдан фойдаланмаса, "Реал" ярим ҳимоячини бошқа клубларга ундан ҳам юқори нархда сотиши мумкин.
Аргентиналик футболчи А Сериянинг ўтган мавсумида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.
Ҳавола :
Манба : x.com/FabrizioRomano
Фикрлар