UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0

04 дек 13:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рефери нима учун Фьюрининг иккинчи нокдаунидан кейин жангни тўхатмаганини тушунтирди

Супероғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони америкалик Деонтей Уайлдер ҳамда даъвогар Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг рефериси Жек Райс британиялик боксчининг иккинчи нокдаун ҳолатига изоҳ берди.

Жанг давомида Фьюри икки бор нокдаун ҳолатига тушиб қолганди. Айниқса, иккинчи вазиятда ҳакам жангни тўхтатиши ҳам мумкин эди. 

“Умумий оладиган бўлсак, Уайлдер 12 раундлик жанг мобайнида Фьюридан сезиларли устунликка эга бўлмади. Унинг зарбалари Тайсонни мувозанатдан чиқарадиган даражада эмас эди. Бу жуда яқин жанг бўлди. Британиялик боксчи биринчи нокдаун ҳолатида ўрнидан ортиқча қийинчиликсиз турди. Мен атайин вақтни чўзмадим. Қоида доирасида ҳисобни очдим ва саноқни амалга оширдим. Фьюри саноқ якунига етмасидан олдин ўрнидан кўтарила олди”, - деди Райс.

Эслатиб ўтамиз, Деонтей Уайлдер иккинчи нокдаун ҳолатидан сўнг рефери атайин вақтни чўзди, деб ҳисоблаганди. Жанг видео ёзувчи қайта кўриб чиқилди ва FOX Sports телеканалида ўша эпизод намойиш этилди. Жек Райс қоида доирасида ҳаракат қилган. Фьюри саноқ бошланганидан 9,9 сония ўтган бир вақтда оёқда тик турган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг