UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Lausanne Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 18:42"Менимча, Ян яна Двалишвилини мағлуб этади" - Сонг Ядонг 0 18:19Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испанияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди 0 17:45Гандбол. Ёшларимиз Осиё чемпионатининг 1/4 финалида! Гуруҳнинг сўнгги ўйинида мезбонлар маҳв этилди 0 17:17"Кличкони мағлуб этганимдан кейин ўлишни хоҳладим" - Тайсон Фьюри 0 16:40"Нурмагомедовни мағлуб этсам, UFC менга чемпионлик жанги беради" - Сонг Ядонг 0 16:14Италия Инфантинони қўллаб-қувватлашни қайтариб олди 0 15:40"Иккимиздан биримиз ўлишимиз керак". Жош Хокит Перейрани жангга чорлади 0 15:13Тайсон Фьюри: "Илк спаррингимдаёқ отамнинг учта қовурғасини синдириб қўйганман" 0 14:48Мераб Двалишвили: "Мен учун энг муҳими — Янни мағлуб этиш, камар эса иккинчи даражали" 0 14:09Президент қарори билан стадионларнинг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш тақиқланган. Бу "Тўқимачи" стадионига тааллуқли эмасми? 0 13:42Мадримовнинг вазнидаги Себастьян Фундорага мажбрий чемпионлик ҳимояси белгиланди 0 13:17Магнус Карлсенни мағлуб этиб шунчаки ухлашга ётган 15 ёшли ўсмир! 0 12:51Нурмагомедов нима учун унинг бурчагида Махачев бўлмаслигини изоҳлади 0 12:26МЮ "Реал" футболчининг трансферига 50 миллион беришга тайёр 0

26 окт 12:22
Янгиликлар

Дзюдо

Рестартдан кейинги илк мусобақа Россияга аталди

23-25 октябрь кунлари Венгрия пойтахтида дзюдо бўйича Будапешт "Катта Дубулға" турнири бўлиб ўтди.

Уч кун давомида дунё дзюдо жамоатчилигининг нигоҳи Будапешт татамиларига қаратилди. Карантин сабаб саккиз ойлик танаффусдан сўнг ўтказилган илк мусобақа кутилган ва кутилмаган натижаларга бой бўлди. Истаймизми йўқ, узоқ муддатли мусобақаларсиз ҳаёт натижаларда ўз аксини топди. Бу ҳолатда кескин фикр билдириш ҳам ноўриндек.

Тўғри, ҳамма бир хил шароитда бўлди дегувчилар ҳам топилади. Лекин коронавирус касаллигини оғир ўтказган дзюдочилар ўзларининг максимал имкониятларини намойиш эта олмадилар. Назаримизда буни табиий жараёндек қабул қилиш керак.

Хусусан, мусобақада 10 нафар дзюдочи билан иштирок этган терма жамоамизда ҳам шундай ҳолат кузатилди. Бу мураббийлар штаби ва дзюдочиларнинг ўзигагина аён. -66 кг вазн тоифасида татамига чиққан Сардор Нуриллаев 5-ўрин ҳамда қимматли 360 рейтинг очкосини қўлга киритди. Бу "Катта Дубулға" турниридаги энг яхши натижамиз бўлди. Қолган дзюдочиларимиз ҳам етиб борган босқичларига қараб маълум рейтинг очколарини ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.

Албатта, мураббийлар штаби Венгриядаги рестарт турини чуқур таҳлил қилишади. Йўл қўйилган камчиликлар устида ишлаш учун фурсат бўлади. Кейинги мусобақа бу катталар ўртасидаги Осиё чемпионати. Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказиладиган қитъа чемпионатига дзюдочиларимиз хулосаларни чиқарган ҳолда, ғалабага чанқоқ тарзда йўл олишади.

Энди бевосита мусобақа якунларига тўхталадиган бўлсак, Будапешт "Катта Дубулға" турнири россиялик дзюдочиларга аталди. Россия терма жамоаси 5 та олтин, 4 та кумуш, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Франция терма жамоаси 2 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, 2 та олтин медалга эга чиққан туркиялик дзюдочилар кучли учликка якун ясашди.

Канада, Озарбайжон, Косово, Хорватия ва Словения делегациялари 1 тадан олтин медаль билан уйларига қайтишди. Жами 25 та давлат дзюдочиларига камида 1 та бронза медалини қўлга киритиш насиб этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг