UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Ямалнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди 0 15:43Жон Жонс боксда ўзини синаб кўрмоқчи 0 15:22Промоутер Бивол — Бенавидес жанги бўйича музокаралар бошланганини тасдиқлади 0 15:01Навоийда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди 0 14:40"Манчестер Сити"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум 0 14:19Дана Уайт Оқ уй турниридаги эҳтимолий муаммо ҳақида гапирди 0 13:58Самбо. Кичик ўсмирларимиз Осиё-Океания чемпионатини медаллар шодаси билан якунлашди 0 13:37Райан Гарсия кейинги жангини кимга қарши ўтказиши бўйича маълумотлар тарқалди 0 13:16U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ йўлланмаси учун майдонга тушамиз 0 12:55Саккизта терма жамоа иштирокида ўтган халқаро турнирда регбичиларимиз совриндор бўлишди 0 12:34"Шаҳрамга асло паст баҳо бермайман" — Кэттерол 0 12:13"Бриллиант Лига"нинг илк босқичида шоҳсупага кўтарилган Анвар Анваров Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди 0 11:52Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"ни тарк этиш ҳақидаги саволга оҳиста реакция билдирди 0 11:31Бивол - Айферт оқшомида боксчимиз Элиминатор жангида рингга чиқади 0 11:10"Кутяпман". Жон Жонс Нганнунинг Линсга қарши жанги ҳақида фикр билдирди 0

30 янв 11:14
Янгиликлар

Теннис

Рейтинг. Истомин 37, Федерер 7 поғонага кўтарилиб олди

Бугун профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин икки ҳафта аввалги ўрнига нисбатан 37 поғонага кўтарилиб олди. Айни пайтда ҳамюртимиз роппа-роса 80-ўринни эгаллаб турибди.

Хабарингиз бор, Денис Истомин кеча якунига етган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатининг яккалик баҳсларида нимчорак финалга қадар етиб борган эди.


Истомин турнирнинг илк даврасида хорватиялик Иван Додигни, иккинчи босқичда дунёнинг иккинчи ракеткаси, сербиялик Новак Жоковични, учинчи даврада испаниялик Пабло Бустани мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди.

Айниқса, Жоковичнинг беш сет давом этган драматик учрашув якунида мағлуб этилиши бутун теннис оламида катта шов-шувга сабаб бўлганди. Рейтингда иккинчи ракеткамиз Санжар Файзиев 367-ўринда эътироф этилди.

Австралия Очиқ чемпионати ғолибига айланган швейцариялик теннис афсонаси Рожер Федерер 7 поғонага кўтарилиб, кучли ўнталикка қайтди. У роппа-роса 10-ўринни эгаллаб турибди. Финалчи Рафаэль Надаль эса 9-поғонадан 6-ўринга кўтарилди.

АТР РЕЙТИНГИ. 30 ЯНВАРЬ КУНГИ ҲОЛАТ:

1 (1) Энди Маррей (Буюк Британия) 11540

2 (2) Новак Жокович (Сербия) 9825

3 (4) Стэн Вавринка (Швейцария) 5695

4 (3) Милош Раонич (Канада) 4930

5 (5) Кеи Нисикори (Япония) 4830

6 (9) Рафаэль Надаль (Испания) 4385

7 (7) Марин Чилич (Хорватия) 3560

8 (8) Доминик Тим (Австрия) 3505

9 (6) Гаэль Монфис (Франция) 3445

10 (17) Рожер Федерер (Швейцария) 3260

80 (117) ДЕНИС ИСТОМИН (ЎЗБЕКИСТОН) 668...

367 (367) САНЖАР ФАЙЗИЕВ (ЎЗБЕКИСТОН) 123...

Изоҳ: Қавс ичида теннисчиларнинг икки ҳафта аввалги ўринлари берилган


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг