UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Ҳамюртларимиз иккита чемпионлик камари учун жанг қиладиган Тошкентдаги Octagon 91 турниридан ОНЛАЙН 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0 15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0 14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0

01 окт 12:53
Янгиликлар

Теннис

Рейтинг. Истомин 39 ўринга пастлади, у энди ТОП-100да эмас!

Бугун Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Янгиланган рейтингда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин кутилганидек, 39 поғонага пастлаб, айни пайтда 103-ўринни эгаллаб турибди. Жароҳати сабаб Чэндудаги чемпионлик унвонини ҳимоя қилмаган ҳамюртимиз айнан шу сабаб билан рейтингда кескин тушиб кетди.

Чэндуга бормаган Истомин 250 рейтинг очкосини йўқотди. Энди Денис Алмати ва Тошкентдаги “Челленжер” турниридаги иштироклари орқали рейтингдаги ўрнини яхшилаб олишга ҳаракат қилади. 

Қолган теннисчиларимизга тўхталадиган бўлсак, Жўрабек Каримов ва Санжар Файзиев 3, Ҳумоюн Султонов эса 29 поғонага пастлаган. ТОП-10таликда эса ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Дунё рейтингини ҳамон катта фарқ билан Рафаэль Надаль бошқариб бормоқда. 


ATP рейтинги. 1 октябрь кунги ҳолат:

1 (1). Рафаэль Надаль (Испания) – 8760

2 (2). Рожер Федерер (Швейцария) – 6900

3 (3). Новак Жокович (Сербия) – 6445

4 (4). Хуан Мартин Дель Потро (Аргентина) – 5980

5 (5). Александр Зверев (Германия) – 4890

6 (6). Марин Чилич (Хорватия) – 4715 

7 (7). Доминик Тим (Австрия) – 4825

8 (8). Григор Димитров (Болгария) – 4755

9 (9). Кевин Андерсон (ЖАР) – 3595

10 (10). Жон Изнер (АҚШ) – 3470

...

103 (64). Денис Истомин (Ўзбекистон) – 572 

434 (431). Жўрабек Каримов (Ўзбекистон) – 85 

519 (516). Санжар Файзиев (Ўзбекистон) – 55

563 (534). Ҳумоюн Султонов (Ўзбекистон) – 54

1063 (1087). Сергей Фомин (Ўзбекистон) – 9

1086 (1086). Фаррух Дўстов (Ўзбекистон) – 8

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг