UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади 0 16:39Алекс Перейра чемпионлик жангларида ғалаба қозониш бўйича 2-ўринга чиқиб олди 0 16:16Қиличбозларимиз МДҲ ўйинларида жамоавий дастурлар ғолиб ва совриндори бўлди 0 15:41UFC 320 турнири бонуслари: Прохазка 100 000 долларга эга чиқди 0 15:17Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи 0 14:45Разамбек Жамалов Чеченистондаги кураш турнирида Рамзан Қодиров билан учрашди (ФОТО) 0 14:14Двалишвили Хабиб, Жонс, Холлоуэй ва Жонсоннинг натижасини янгилади 0 13:35МДҲ ўйинлари: бугун 10 нафар ўзбекистонлик боксчи финалда жанг қилади 0 13:12Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди 0 12:39Алекс Перейра Анкалаевни мағлуб этгандан сўнг нималар деди? 0 12:07Дзюдочиларимиз Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олишди (Қуръа натижалари) 0 11:30ФОТО Шаҳрам Ғиёсов Тошкентда жанг қилади(ми?) 0 10:52Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 10:30Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларига ҳам қуръа ташланди 0 10:00Анкалаевни нокаут қилган Перейра, Двалишвилида муваффақиятли ҳимоя ва UFC 320 турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0

20 авг 09:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рингда боксчи ва айиқ

Теглар :  Айиқ
1997 йилда тўққиз яшар Ҳабиб Нурмагомедовнинг айиқ билан курашаётган видеоси бутун дунёга тарқалгач, катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.

Бу кўпчиликни, айниқса, америкаликларни ларзага солган эди.

Ҳолбуки, кўпчилик XIX асрнинг ўрталаридаёқ одамларнинг айиқлар билан бокс тушиши жуда оммалашганидан бехабар экан. Чунки 1877 йилдаёқ АҚШда биринчи марта рингда одам билан айиқ ўртасида жанг ўтказилган экан. Риннга чиққан ўргатилган айиқнинг тишлари ва тирноқлари суғуриб олинган ва у тумшуқбоғда бўлган. Ана шундай бокс жанглари ҳаммани ҳайратга солар ва одатда Америкада цирк тамошалари сифатида кўриларди.

Баъзан ўргатилган айиқлар билан ҳатто тамошабинларни бокс туширишарди. Бироқ ёввойи ҳайвонлар билан бокс тушиш ниҳоятда хавфли бўлган. Масалан, Люсьен Марк АҚШнинг Цинциннати шаҳрида ана шундай жангда бошмалдоғидан ажралган, 1878 йилда эса Лена лақабли айиқ рингда Жан Франсис Борнни ўлдирган.

Шунга қарамасдан, 1937 йилда Нью-Йоркда боксчи билан айиқ ўртасида биринчи марта профессионал бокс жанги ўтказилган. Жуда кўп тамошабинлар кузатган бу жанггни рефери бошқарган ва ён ҳакамлар тайинланган. Рингга Гус Уолдорф чиққан. Жанг жуда қисқа, аммо ниҳоятда қизиқарли ўтган. Биринчи раундда Гус айиқни нокдаун қилган. Лекин айиқ тез орада ўзига келиб, иккинчи раундда боксчини нокаут қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
20 авг 12:54:13
Predatorr
Bechora ayiq
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг