UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0

21 июн 19:02
Янгиликлар

Бошқалар

Рио-2016. Аёллар ўртасидаги баскетбол мусобақаси иштирокчилари маълум

Теглар :  РиоБаскетбол
Франциянинг Нант шаҳрида баскетбол бўйича аёллар ўртасида XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг навбатдаги йўлланмалари ўйналган жаҳон саралаш турнири ўтказилди.

Турнир якунларига кўра Хитой, Испания, Франция, Беларусь ва Туркия терма жамоалари “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олдилар. Шу тариқа, Олимпия ўйинларида баскетбол бўйича аёллар мусобақасида баҳс юритадиган 12 та терма жамоа номи маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ (жаҳон чемпиони, 2014), Сербия (Европа чемпиони, 2015), Канада (Америка чемпиони, 2015), Австралия (Океания чемпиони, 2015), Япония (Осиё чемпиони, 2015), Сенегал (Африка чемпиони, 2015) ва Бразилия (мезбон давлат) терма жамоалари XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашиш хуқуқини қўлга киритишган эди.

“Рио-2016” ўйинларида баскетбол мусобақалари 6-21 август кунлари ўтказилади. Аёллар ўртасидаги финал учрашуви 20 август, эркаклар ўртасида эса 21 август куни бўлиб ўтади. Аёллар ўртасидаги мусобақаларда 12 терма жамао икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришадилар.

Қуйида, ҳар икки гуруҳдан ўрин эгаллаган терма жамоалар берилган: 

“А” гуруҳи: Франция, Япония, Бразилия, Австралия, Беларусь, Туркия.

“В” гуруҳи: Канада, Испания, АҚШ, Сенегал, Сербия, Хитой.


Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг