UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23РАСМАН! Богдан Гусковнинг UFC'даги кейинги жанги эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 19:51Каннаваро ЖЧ тарихига кирди 0 19:05Эртага 9 нафар боксчимиз Хитойдаги жаҳон кубогида жанг қилади 0 18:35Конор Макгрегор: "UFC'да қолишимга умид қиламан" 0 17:24Беҳруз Каримов Луис Диасни зарарсизлантириш, узоқ масофадан зарба ва бошқа масалалар ҳақида 0 16:48Перейра Ган билан жанг учун апелляция беришдан воз кечди. У реванш истамоқда 0 15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0 14:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 13:13Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0

10 авг 10:59
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Токио-2020

Рио-2016. Бугун спортчиларимиз иккита медал қўлга киритишлари мумкин

Бугун Олимпиаданинг бешинчи кунги баҳсларида 6 нафар спортчимиз ўз имкониятини синовдан ўтказади.

Улардан икки нафари бевосита бугунинг ўзида медалларни қўлга киритиши мумкин. Уларнинг ҳар иккиси ҳам дзюдо баҳсларида татамига чиқади. Шерали Жўраев -90 кг вазн тоифасида баҳсларга киришса, Риодаги ягона аёл дзюдочимиз Гулноза Матниёзова  -70 кг вазнда медаллар учун курашади.


Қуйида бугун Олимпиадада иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг:

Шерали Жўраев - (Дзюдо, -90 кг вазн тоифасида, биринчи босқичдан бошлаб - финалгача) - 18:00 дан кейин

Гулноза Матниёзова - (Дзюдо, -70 кг вазн тоифасида, биринчи босқичдан бошлаб - финалгача) - 18:00 дан кейин

Шаҳбоз Холмурзаев - (Академик эшкак эшиш, 13-24 - ўринлар учун, 2000 метр) - 19:10

Рустам Тўлаганов - (Бокс, -91 кг вазн тоифасида, чорак финал) - 21:45

Ҳасанбой Дўстматов - (Бокс, -49 кг вазн тоифасида, чорак финал) - 01:00

Фазлиддин Ғоибназаров - (Бокс, -64 кг вазн тоифасида, 1/16 финал) - 02:15

Барча спортчиларимизнинг чиқишлари сайтимиз орқали онлайн тарзда ёритиб борилади! Олға, Ўзбекистон!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
10 авг 12:28:45
sanjar
Xudo xoxlasa bugun oltin medal kutib qolamiz. Reytingda ko'tarilish vaqti keldi
   
10 авг 11:04:12
erkin
Шерали Жўраев ва Гулнозахон Матниёзовалардан медаллар кутамиз.
   
10 авг 11:01:08
sanjar
Bugungi qatnashayotgan barcha spprtchilarimizga omad tilaymiz.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг