UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Эртадан пара тоғ чанғичиларимиз қишки Паралимпия ўйинларидаги иштирокини бошлайди 0 18:18"Биз Жонс билан шартнома имзолаймиз, у ўзи лойиқ бўлган пулни олади" - Жейк Пол 0 17:57Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:36Менежер Биволнинг навбатдаги уч жанги ҳақида гапирди 0 17:15"Сен 30 миллионга лойиқсан". Нганну Жонсни UFC билан можарода қўллаб-қувватлади 0 16:54Ўзбек бокси юлдузлари ифторлик дастурхонида жам бўлишди (ВИДЕО) 0 16:33Трамп Эроннинг ЖЧ-2026`даги иштироки бўйича сўнгги сўзини айтди 0 16:12Арман Царукян Мокаев билан илк бор учрашди (ВИДЕО) 0 15:51Камилла Раҳимова Остин "Челленжер"идаги иккинчи учрашувини ўтказади 0 15:30Ўзбекистонлик боксчи RCC Гран-присида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 15:09Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 0 14:48Пэдди Пимблетт Топурия — Гэтжи жанги анонсига муносабат билдирди 0 14:27Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати уруш туфайли қолдирилди 0 14:06Бир ярим йиллик танаффусдан кейин қайтаётган Нганну жанг олдидан рақиби билан юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:45Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бўлиб ўтади 0

13 июл 08:50
Янгиликлар

Токио-2020

Рио-2016. Енгил атлетика баҳсларида АҚШдан 127 нафар спортчи қатнашади

АҚШда енгил атлетика бўйича ўтказилган ички мусобақа якунларига кўра жорий йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган Олимпия ўйинларида қатнашадиган спортчилар аниқланди.

Бразилияга йўл оладиган таркибдан 127 нафар енгил атлетикачи ўрин эгаллаган бўлиб, улардан беш нафари амалдаги Олимпия чемпионлари, яна беш нафар эса жаҳон чемпионлари ҳисобланади. Бундан ташқари 46 нафар спортчи турли даражадаги нуфузли халқаро турнирларда совринли ўринларни эгаллаган бўлсалар, 84 нафар спортчи биринчи марта Олимпия ўйинларида қатнашади. 

Бўлажак Олимпия ўйинларининг ўнкураш баҳсида Эштон Итон, узунликка сакраш секторида Бриттни Риз, лангарчўпга таяниб сакрашда Женнифер Сур, уч хатлаб сакраш мусобақасида Кристиан Тейлор ва югуриш баҳсларида Эллисон Феликс чемпионлик унвонларини ҳимоя қиладилар. 


АҚШ енгил атлетикачилари орасида энг ёши катта спортчи Бернарт Лагат ҳисобланади. “Рио-2016” ўйинлари 41 ёшли спортчи учун фаолиятидаги бешинчи Олимпиада бўлиб, у 5 км. масофага югуриш баҳсларида совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Ўз навбатида, 400 метр масофага тўсиқлар оша югуриш секторида қатнашадиган Сидней Маклафлин америкалик енгил атлетикачилар орасида энг ёши ҳисобланади. Маклафлин 7 август куни 17 ёшга тўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йили Лондон (Буюк Британия)да бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида америкалик енгил атлетикачилар 9 та олтин, 12 та кумуш ва 7 та бронза медалига сазовор бўлишган.

Маълумот учун, Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида енгил атлетика бўйича мусобақалар 12-21 август кунлари ўтказилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг