UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Эртадан пара тоғ чанғичиларимиз қишки Паралимпия ўйинларидаги иштирокини бошлайди 0 18:18"Биз Жонс билан шартнома имзолаймиз, у ўзи лойиқ бўлган пулни олади" - Жейк Пол 0 17:57Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:36Менежер Биволнинг навбатдаги уч жанги ҳақида гапирди 0 17:15"Сен 30 миллионга лойиқсан". Нганну Жонсни UFC билан можарода қўллаб-қувватлади 0 16:54Ўзбек бокси юлдузлари ифторлик дастурхонида жам бўлишди (ВИДЕО) 0 16:33Трамп Эроннинг ЖЧ-2026`даги иштироки бўйича сўнгги сўзини айтди 0 16:12Арман Царукян Мокаев билан илк бор учрашди (ВИДЕО) 0 15:51Камилла Раҳимова Остин "Челленжер"идаги иккинчи учрашувини ўтказади 0 15:30Ўзбекистонлик боксчи RCC Гран-присида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 15:09Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 0 14:48Пэдди Пимблетт Топурия — Гэтжи жанги анонсига муносабат билдирди 0 14:27Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати уруш туфайли қолдирилди 0 14:06Бир ярим йиллик танаффусдан кейин қайтаётган Нганну жанг олдидан рақиби билан юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:45Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бўлиб ўтади 0

24 июн 12:57
Янгиликлар

Токио-2020

Рио-де-Жанейродаги Олимпия қишлоғига мэр тайинланди

Кеча “Рио-2016” ташкилий қўмитаси ўнлаб журналистлар иштирокида ўтказилган тадбирда баскетбол бўйича Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган 47 ёшли Жанет дус Сантус Аркауинни Олимпия қишлоғи мэри этиб тайинлади.

Халқаро олимпия куни муносабати билан уюштирилган мазкур тадбир бевосита Олимпия қишлоғида ташкил этилган. Тадбирда иштирок этган ОАВ ходимлари Олимпия қишлоғига ташриф буюрган дастлабки меҳмонлардан бўлдилар. Бунга қадар Олимпия қишлоғига кириш учун ташкилотчилар ва қурилиш вакилларигагина рухсат берилган.

Рио-де-Жанейро шаҳрининг ғарбий қисмида жойлашган Олимпия қишлоғига спортчиларни 24 июлдан жойлашиши кутилмоқда. Жанет дус Сантус Аркауин Олимпия қишлоғининг мэри сифатида ўйинлар иштирокчилари ҳамда фахрий меҳмонларни кутиб олади. 


“Бирор бир муаммо туғилганда делегация аъзолари масъул ходимларга мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Агарда масъуллар билан муаммо ўз ечимини топмаса, у ҳолда мен ишга киришаман. Бир сўз билан айтганда, Олимпиада иштирокчилари ҳамда маҳаллий ва хорижий хукумат вакилларига яқиндан кўмак бериш менинг асосий вазифамга киради. Мен барчаси яхши ўтиши ва ҳаммага манзур бўлиши учун астойдил ҳаракат қиламан”, - деди собиқ баскетболчи.

Жанет дус Сантус Аркауин, шунингдек, Олимпия қишлоғи раҳбарияти меҳмонларнинг осойишталиги ҳамда ҳавфсизлиги, жумладан, Зика вирусининг хавфсизлиги йўлида талаб этиладиган барча саъй-ҳаракатларни ишга солишини таъкидлади.

Шавкат Жалилов тайёрлади


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг