15 июл 12:22
Янгиликлар
Теннис

Рожер Федерер 29-маротаба "Улкан тож" турнири финалида ўйнайди
Дунёнинг бешинчи рақамли теннисчиси Рожер Федерер "Уимблдон" ярим финалида Томаш Бердихни мағлубиятга учратди.
У дунёнинг 15-рақамли теннисчисига қарши 2 соат 22 дақиқа давомида бўлиб ўтган ўйинда 7:6, 7:6, 6:4 ҳисобларида ғалаба қозонди ва "Уимблдон" финалига чиқди.
Федерер ярим финалдаги ғалабасидан сўнг 29-маротаба "Улкан тож" турнирлари финалида қатнашадиган бўлди. Бундан ташқари ушбу финал Рожер учун "Уимблдон"даги 11-финал ҳисобланади.
Энди у финалда хорватиялик Марин Чиличга қарши ўйин ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар