UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионати – шафқатсиз мусобақа" (тўлиқ матбуот анжумани) 0 11:07Нурсултон Рўзибоев кечаги ғалабасидан сўнг Хоакин Бакли билан реванш ҳақида гапирди 0 10:33BOOMMM! Баҳодир Жалолов IBF камари учун жанг қилиши мумкин! 0 09:51Агит Кабайел супероғир вазнда тўлақонли WBC чемпионига айланди 0 09:19Sofascore. Терма жамоамиз аъзолари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:48Нурсултон Рўзибоев ғалабадан кейинги эмоциялари билан бўлишди 0 08:02Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги дебют жанги олдидан тарозига чиқди 0 07:18Султонов финал чиптаси учун баҳсда биринчи ракеткани "янчди" 0 06:33ЖЧ-2026. Ўзбекистон гуруҳдаги учинчи ўйинда ҳам ютқазди 0 00:35UFC Baku. Нурсултон Рўзибоев бонус қўлга киритмади, лекин гонораридан ташқари қўшимча яхшигина пулга эга чиқадиган бўлди 0 00:10Нурсултон Рўзибоев ёрқин ғалабага эришган UFC Baku турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 00:05Физиев иштирокидаги UFC Fight Night 280 турнирининг марказий жанги ҳам муддатидан аввал тугади 0 23:45Шара Буллет Бакуда оғир жанг ўтказди 0 23:408 нафар ўзбекистонлик ММА усталари Octagon 88 турнирида жанг қилишди (Барча натижалар бир саҳифада) 0 23:37Одилхон ва Камил Каратэ трилогияси тўлиқ 5 раунд давом этди 0

04 июн 20:08
Янгиликлар

Теннис

"Ролан Гаррос". Аёллар ўртасидаги финал учрашуви бўлиб ўтди

Франция пойтахти Париж шаҳри икки ҳафта давомида мезбонлик қилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг аёллар ўртасидаги ғолибаси аниқланди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида сайёрамизнинг биринчи рақамли теннис маликаси, польшалик Ига Свёнтек WTA рейтингида 23-ўринни эгаллаб турган америкалик 18 ёшли Кори Гоффга қарши кортга чиқди. Етмиш дақиқа давом этган баҳсда Ига ортиқча қийинчиликсиз рақибасини мағлубиятга учратди  - 6/1, 6/3.

Ига бу вақт давомида 1 та эйс, 5 та брейкни амалга ошириб, биронта ҳам қўшхатога йўл қўймади. Кори эса 2 та эйс, 1 та брейк-пойнт, 3 та қўшхато қайд этди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Свёнтек олдинда бормоқда - 3:0. 

Ига Свёнтек икки карра "Ролан Гаррос" турнири ғолибасига айланди. Франция Очиқ чемпионатидаги муваффақиятли иштирок польшалик теннис маликасига 2000 рейтинг очкоси ҳамда €2,200,000 мукофот пули келтирди. Гофф эса икки ҳафталик меҳнатидан 1300 очко ва €1,100,000 мукофот пули ишлаб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг