01 июн 18:34
Янгиликлар
Теннис
"Ролан Гаррос". Яккалик. Истомин Франциядан 70 минг евро ва 45 очко билан қайтадиган бўлди
"Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи босқичида теннисчимиз Денис Истомин Жанубий Корея теннисчиси Хён Чангга қарши ўйин ўтказди.
Дунёнинг 67-ракеткасига қарши 1 соат 52 дақиқа давом этган баҳсда вакилимизни жароҳати яна безовта қилиб қолди ва якунда 1:6, 5:7 ва 1:6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди.
Хён Чанг энди учинчи босқичда дунёнинг тўққизинчи рақамли теннисчиси Кеи Нишикорига қарши кортга чиқади.
Денис Истомин (Ўзбекистон) - Хён Чанг (Жанубий Корея) 0:3 (1:6, 5:7, 1:6)
Спортчимиз эртага жуфтлик баҳсларидаги ўйинини ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар