UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Ҳумоюн Султонов Загреб турнири ғолиби! 0 14:53Жейрон Эннис энди икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони 0 14:04Элдор Шомуродовда рекорд! 0 13:24Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди 0 12:37АҚШ терма жамоасининг Самарқанд мезбонлик қиладиган шахмат Олимпиадаси учун таркиби эълон қилинди 0 11:56Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионати – шафқатсиз мусобақа" (тўлиқ матбуот анжумани) 0 11:07Нурсултон Рўзибоев кечаги ғалабасидан сўнг Хоакин Бакли билан реванш ҳақида гапирди 0 10:33BOOMMM! Баҳодир Жалолов IBF камари учун жанг қилиши мумкин! 0 09:51Агит Кабайел супероғир вазнда тўлақонли WBC чемпионига айланди 0 09:19Sofascore. Терма жамоамиз аъзолари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:48Нурсултон Рўзибоев ғалабадан кейинги эмоциялари билан бўлишди 0 08:02Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги дебют жанги олдидан тарозига чиқди 0 07:18Султонов финал чиптаси учун баҳсда биринчи ракеткани "янчди" 0 06:33ЖЧ-2026. Ўзбекистон гуруҳдаги учинчи ўйинда ҳам ютқазди 0 00:35UFC Baku. Нурсултон Рўзибоев бонус қўлга киритмади, лекин гонораридан ташқари қўшимча яхшигина пулга эга чиқадиган бўлди 0

24 май 11:26
Янгиликлар

Теннис

"Ролан Гаррос"нинг амалдаги чемпиони турнирни илк даврадаёқ тарк этди

Теглар :  Ролан Гаррос
Франция пойтахти Париж шаҳрида мавсумнинг иккинчи "Катта Дубулға" турнири "Ролан Гаррос"нинг илк давра ўйинлари давом этяпти.

Сайёрамизнинг иккинчи ракеткаси Барбора Крейчикова турнирнинг биринчи даврасида WTA рейтингида 97-ўринни эгаллаб турган мезбонлар вакиласи Диана Паррига қарши кортга чиқди. 

Икки соату 10 дақиқа давом этган учрашувда турнирнинг амалдаги чемпиони Барбора Крейчикова рақибасига 6/1, 2/6, 3/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани тарк этди.  

Шу тариқа, чехиялик теннисчи биринчи даврада чемпионликни ҳимоя қилолмай турнирни тарк этган учинчи "Ролан Гаррос" чемпионига айланди. Ундан аввал Анастасия Мискина (2005) ва Елена Остапенко (2018) ҳам шундай натижани кўрсатишган эди.

Маълумот учун, бу йил чехиялик спортчи жароҳат туфайли барча грунт турнирларни ўтказиб юборди. Энди Крейчикова биринчи босқичдаги мағлубият туфайли кучли ўнталикдан чиқиб кетади ва камида 12-ўринга жойлашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг