UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0

02 апр 19:27
Янгиликлар

Футбол

"Роналду, Моутиньо ва Руй Кошта Мессидан кучлироқ". Бруну Фернандеш мухлислар саволларига жавоб берди

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Бруну Фернандеш клуб билан янги шартнома имзолади.

Шу муносабат билан футболчи ўз твиттер саҳифасида #AskBruno хэштеги остида мухлислар берган саволларга жавоб қайтарди.


- Кейинги мавсум саккизинчи рақамли либосда ҳаракат қиласизми?

- Ўйлайманки, бир кун шу рақамда ўйнайман. Аммо ҳозир дўстим Хуан Мата менга яқинроқ бўлгани маъқул.

- Мессидан кучлироқ бўлган уч футболчи?

- Роналду, Моутиньо, Руй Кошта

- МЮга қўшилганингдан кейинги энг эсда қолган вазият?

- Мен жуда кўп яхши лаҳзаларни бошимдан ўтаздим. Аммо энг эсда қоларлиси менимча ҳали олдинда.

- Жонли кўрган энг зўр голингиз?

- Антонио ди Наталенинг "Удинезе" таркибида "Киево"га урган голи

- Бирга ўйнаган энг қувноқ ўйинчингиз?

- Менимча Эрик Байи. Аммо Жесси Лингард ҳам бу борада Байи билан баҳслашиши мумкин.

- Ёшлигингизда қайси футболчига хавас қилардингиз?

- Кўпгина болалар сингари Роналдиньо менинг кумирим бўлган. Унинг ўйинини томоша қилиш ҳақиқий завқ берарди.

- Қарши ўйнаган энг кучли футболчингиз?

- Андрес Иньеста ёки Пирло

- МЮнинг энг чиройли либоси қайси мавсумдагиси?

- Бу кейинги мавсумдаги либосимиз бўлади. 

- МЮ футболчиларининг кийиниш борасидаги диди энг ёмонларидан бири...

- Ҳамманинг ўз услуби бор. Буни танқид қила олмайман.

- Марвел қаҳрамонларидан қайси бирининг ролини ўйнаган бўлардингиз?

- Ўргимчак одам

- Португалия бу йил Жаҳон чемпиони бўлиши мумкинми?

- Нега йўқ?

- Машғулотларда футболчиларнинг оёқлари орасидан тўпни энг кўп ким олиб ўтади?

- Менимча Жейдон Санчо. Ҳар ҳолда айнан у бу ишни қилишга энг кўп ҳаракат қилади.

- АПЛда  сиз қарши ўйнаган энг кучли ярим ҳимоячи ким?

- Кевин де Бруйне

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг