26 июн 09:10
Янгиликлар
Футбол

Роналду ўз совринини Бернарду Силвага бериб юборди
Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Конфедерациялар кубоги 3-турида Янги Зеландияга қарши ўйиннинг (4:0) энг яхши футболчиси деб топилганди.
32 ёшли футболчи ушбу совринни жамоадоши Бернарду Силвага тақдим этди. Силва ҳам Роналду каби ўша ўйинда гол урганди ва жароҳат туфайли танаффусда алмаштирилган эди.
Умуман олганда, Криштиану гуруҳ босқичидаги учала ўйинда ҳам энг яхши деб топилганди. Роналду ўйин тугаши билан жароҳат олган жамоадошига совринни тақдим этди.
Ҳавола :
Фикрлар