UZ

Сўнгги янгиликлар

16:41Octagon 78 бошланмоқда. Марказий жангда ҳамюртимиз камар учун октагонга чиқади 0 16:20Миразизбек Мирзахалилов жаҳон чемпионатидаги биринчи жангини ўтказди 0 15:56Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими? 0 15:35Лукашенко Соболенкони US Open чемпионлиги билан табриклади 0 15:14Исроил Мадримов докторлик йўлидаги илк ҳимоядан ўтди 0 14:53Арина Соболенко US Open бош соврини билан фотосессияда иштирок этди 0 14:32ОЧЛ 2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради 0 14:11Grand Swiss 2025. Абдусатторов пешқадамга, Гулдона жаҳон чемпионига қарши (4-тур жуфтликлари) 0 13:50Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган дзюдочиларимизни энди Осиё чемпионати кутмоқда 0 13:29Ислам Махачев кеча ютқазган Маурисио Руффига маслаҳат берди 0 13:08Роналду Мессидан ўтиб кетди 0 12:47US Open. Учталик матчболдан чиқиб кетган жуфтлик чемпион бўлди 0 12:26Хамзат Чимаев Имавов - Борральо жангига иккита сўз билан муносабат билдирди 0 12:05Пол Крэйг 37 ёшида спортчилик фаолиятини якунлади 0 11:44Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди 0

21 авг 15:49
Янгиликлар

Токио-2020

Роппа-роса 1 йил олдин Рио олимпиадаси якунланганди

Теглар :  Рио-2016
Бундан бир йил илгари - мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллик тўйи арафасида Ўзбекистон спортчилари энг улуғ, энг азиз байрамимизга ҳақиқатан ҳам арзигудек совға тортиқ этдилар.

XXXI ёзги Олимпия ўйинларида жами 70 нафар ҳамюртимиз, жумладан, 23 хотин-қиз спортнинг академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо, теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураши турлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш қилишди.

Рио-де-Жанейро олимпиадасида жами 87 давлат вакиллари медалларни қўлга киритишга эришди. Олтин медалга сазовор бўлганлар янада кам — 59 мамлакат. Аҳолиси салкам 1 миллиард 300 миллион бўлган Ҳиндистондан Рио-де-Жанейро олимпиадасида 124 нафар спортчи қатнашди. Аммо улардан бирортаси Олимпия чемпиони бўла олмади. Ёки охирги йилларда дунёда спорт салоҳияти тобора ортиб бораётган Португалия номидан 92 спортчи майдонга тушди ва атиги бир нафари бронза медали билан тақдирланди.
Агар бу каби кўрсаткичларни ҳамюртларимизнинг XXXI ёзги Олимпия ўйинларида эришган натижалари билан қиёсласак, Ўзбекистон спортчиларининг қўлга киритган ютуқлари нечоғли салмоқли эканлиги янада ойдинлашади.
Рио-де-Жанейро олимпиадасида Ўзбекистон спортчилари жами тўрт олтин, икки кумуш ва етти бронза медални қўлга киритиб, 207 жамоа спортчилари орасида 21-ўринни эгалладилар. Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи, МДҲ мамлакатлари ўртасида ҳамюртларимиз Россия спортчиларидан кейин иккинчи, Осиёда эса Хитой, Япония ва Жанубий Корея вакилларидан сўнг тўртинчи поғонани эгаллаганининг ўзи юртимиз спорт салоҳияти нечоғли ўсганлигини тасдиқлаб турибди.

Рио олимпиадасида дастлабки олтин медални боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов қўлга киритди. Бир кун ўтиб эса оғир атлетикачимиз Руслан Нурудинов олимпия рекордини ўрнатган ҳолда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Мусобақанинг сўнгги кунида эса Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаровлар ҳам термамиз ҳисобига юқори пробали медалларни тақдим этди.

Рио-де-Жанейро олимпиадаси ўзбек бокси тарихида янги ва нурли саҳифа очганлиги билан ёдимизда сақланиб қолиши шубҳасиз. Мусобақаларда эркаклар ўртасида рингга чиққан ўн нафар «чарм қўлқоп» устасидан етти нафари шоҳсупага кўтарилди. Шиддатли ва муросасиз кечган жангларда ҳамюртларимизнинг Куба, Россия, АҚШ, Колумбия, Қозоғистон сингари давлатларнинг номдор боксчиларини мағлубиятга учратганлигини дунё бокс мутахассислари ҳали узоқ йиллар эслаб юришса ажабмас. Бокс бўйича шоҳсупага кўтарилган йигитларимиздан уч нафари олтин, икки нафари кумуш ва яна икки нафари кўксини бронза медали безади. Бектемир Мелиқўзиев ва Шаҳрам Ғиёсов кумуш, Муроджон Аҳмадалиев ва Рустам Тўлаганов бронза совриндорга айланди. Уларнинг ҳар бири кўрсатган маҳорат ва матонат алоҳида эътирофга лойиқ.

Дзюдочиларимиздан Ришод Собиров ўзининг олимпиадалардаги учинчи бронза медалига эга бўлди. Унинг жамоадоши Диёрбек Ўрозбоев ҳам кучли учликдан жой эгаллади.
Эркин курашчиларимиздан Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимов, юнон-рум кураши устаси Элмурод Тасмурадов ҳам совриндорлар қаторида эътироф этилди. Рио олимпиадаси ўзбек спорти янги босқичга кўтарилганини амалда исботлади.

Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган 31-ёзги олимпия ўйинларида ўзбек ўғлонлари нималарга қодир эканлигини яна бир карра исботладилар ва буюк аждодларига муносиб ворис эканликларини ёрқин намойиш этдилар шунинг биробарида, планкани анча юқори кўтарган ҳолда кейинги 2020 йилги олимпиячиларимиз учун янада катта масъулият юкини юкладилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг