UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

15 июн 08:51
Янгиликлар

Тадбирлар

Россия ДОСААФ ташкилоти вакиллари Тошкентда меҳмон бўлишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Россия Федерацияси ДОСААФ ташкилоти вакиллари 13-14 июнь кунлари амалий ташриф билан Тошкентда бўлишди.

2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори талабларини тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш, шунингдек, чет эллик ҳамкорлар кўмагида икки томонлама ва кўп томонлама келишувлар асосида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини кучайтириш, мамлакатда спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштиришни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан Россия Федерацияси армия, авиация ва флотга кўмаклашувчи кўнгилли жамияти (ДОСААФ) билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Ушбу ҳамкорлик самараси ўлароқ Россия Федерацияси ДОСААФ ташкилоти вакиллари 13-14 июнь кунлари амалий ташриф билан Тошкентда бўлишди.

Кеча “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши биносида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти билан Россия Федерацияси армия, авиация ва флотга кўмаклашувчи кўнгилли жамияти (ДОСААФ) ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Келишувни имзолаш ҳамда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг МДҲ ДОСААФ иттифоқига аъзо бўлиши юзасидан расмий учрашув бўлиб ўтди.

 Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси, генерал-майор Рустам Ниёзов ҳамда Россия Федерацияси ДОСААФ ташкилоти раиси, генерал-полковник Александр Колмаков ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, айни пайтда МДҲ ДОСААФ ташкилотига Россия, Украина, Беларусь, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатлари аъзо бўлган. Ўзбекистон эса нуфузли ташкилотнинг тўққизинчи вакилига айланади. Бугунги тадбир эса Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти фаолиятининг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ташкил этиш йўналиши бўйича ўтказилди.

Ҳозирда “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан картинг, автокросс, авторалли, автомобиль халқа пойгалари, автомобиль кўпкураши, мотокросс, триатлон, дуатлон, ёзги биатлон, ўқ отиш, авиамодель, ракетамодель, кемамодель спорти, қисқа ва ултрақисқа телефон ҳамда телеграф орқали радиоалоқа каби техник ва амалий спорт турлари оммалаштириб келинмоқда.

Тадбир якунида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши ҳамда Россия Федерацияси ДОСААФ ташкилоти ўртасида меморандум имзоланди. Шунингдек, “Ватанпарвар” ташкилотининг МДҲ ДОСААФ иттифоқига аъзо бўлиши юзасидан мурожаати тақдим этилди. Мурожаат жорий йилнинг декабрь ойида МДҲ ДОСААФ иттифоқининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади.

Александр Колмаков – Россия Федерацияси ДОСААФ ташкилотининг раиси, генерал-полковник:

- Кейинги пайтда бир тенденция яққол кўзга ташланяпти, собиқ Иттифоқ республикалари ўртасидаги муносабатлар ривожланмоқда. Мен ШҲТ ёки МДҲни назарда тутмаяпман. Россия ва Ўзбекистон ўртасида барча соҳаларда икки томонлама кенг кўламли ҳамкорлик алоқалари кучайди. Тарихий ДОСААФ ташкилоти уруш йилларида фронт учун етук кадрларни тайёрлаб берган. Урушдан кейинги йилларда жуда катта ҳудудлар ДОСААФ мутахассислари томонидан миналардан тозаланган. Сўнгра ташкилотимизда Халқ хўжалиги соҳалари учун жами 347 хил касб-ҳунарга тайёрланган. Ташкилотимиз олдидаги бирламчи вазифа – Ватан мудофаасига кўмаклашиш. Мудофаага тайёр бўлиш, Ватанни ҳимоя қилиш учун фақат хоҳишнинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун муайян кўникмаларга эга бўлиш лозим. Бугунги кунда дунё миқёсида вазият етарлича мураккаб. Давлат чегаралари хавфсизлигини таъминлаш, ташқи таҳдидларга қарши ҳаракатлана оладиган мудофаа тизимига эга бўлиши жуда муҳим. Ҳар бир давлат ўз ҳудудида салоҳиятли, ҳар қандай вазиятда таянса бўладиган захира кучларига эга бўлиши керак. Ўтган асрнинг 90-йилларидан сўнг аввалги ДОСААФ таркибидаги собиқ республикалар ташкилотлари ўз ҳолича, мустақил фаолият кўрсата бошлаган бўлса-да, барибир мақсадлар муштараклиги сақланиб қолди. ДОСААФ бугунги кунда нима беради? Ҳозир собиқ Иттифоқ республикаларидан 9таси ҳамкорликни давом эттиряпти. Иш тўхтагани йўқ. Икки томонлама ҳамкорликдан кўп нарса кутяпмиз. Чунки айрим йўналишларда Ўзбекистон анча илгарилаб кетган. Биз сиздан, сиз эса биздан ўрганадиган жиҳатлар бисёр.

Тадбир доирасида фахрий меҳмонларнинг Тошкент шаҳридаги диққатга сазовор жойлар ва музейларга саёҳати ҳам ташкил этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг