09 июн 11:31
Янгиликлар
Футбол
Россия Кубогини ютган ҳамюртимиз янги клубга ўтмоқда
“Тосно”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Вагиз Галиулин “Урал”га ўтиши кутилмоқда.
Вагиз шахсан “Урал”нинг амалдаги мураббийи Дмитрий Парфеновдан таклиф олган. Мураббий аввал “Тосно”да Галиулин билан бирга ишлаган. Трансфер бўйича томонлар аллақачон келишувга эришган.
Маълумот учун, якунланган мавсумда Галиулин РФПЛда 23 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уришга эришди.
Ҳавола :
Фикрлар