29 май 18:50
Янгиликлар
Бокс/ММА
Россиялик икки спортчи UFC билан ҳамкорликни тўхтатди
UFC раҳбарияти бир қатор спортчилар билан ҳамкорликни якунлади.
Промоушен Элиас Теодор билан шартномани бекор қилгани расман тасдиқланган. Қолаверса, Уилсон Рейс, Эрик Шелтон ва Марсело Гольм ҳам ташкилотдан кетган.
UFCдан кетаётган спортчилар орасида россиялик Абдулкарим Эдилов ва Дмитрий Смоляков каби спортчилар ҳам бор.
Уларнинг биринчиси 2017 йилнинг сентябрида промоушенда дебют қилганди. Смоляков эса яқинда UFCга қайтганди.
Ҳавола :
Манба : MMA Fighting
Фикрлар