UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0 16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0

23 май 16:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Руслан Чагаев: “Ўзбекистонга келиб 10 килограммга вазнимни ошириб олдим”

Хабарингиз бор, шу кунларда ҳамюртимиз Руслан Чагаев Тошкентда бўлиб турибди.

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида собиқ WBA йўналиши чемпиони 10 йиллик танаффусдан сўнг она Ватанга қайтди. Биз фурсатдан фойдаланиб, Русланни сайтимиз офисига таклиф этдик. Суҳбатимиз икки соатдан ошиқ давом этди. Ўн йиллик танаффус оралиғида саволлар ҳам йиғилиб қолганди.

- Руслан, бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна она Ватандасиз. Таассуротларингиз бир олам бўлса керак, шундайми?

- Албатта. Ҳар бир инсон учун ўзи туғилиб ўсган гўша кичик Ватан ҳисобланади. Мен учун ҳам шундай. Андижонда дунёга келдим, шу ерда боксдаги илк фаолиятим бошланди. Киндик қоним тўкилган маскан. Айтишадику, Ватан танланмайди, деб. Ўзбекистонга қайтган илк кунимдаёқ Андижонга бордим. Биринчи қилган ишим - ота ва онам мангу қўним топган жойни зиёрат қилиш бўлди. Ўзи аслида ҳар сафар Андижонга келганимда биринчи борар манзилим – қабристон бўлади. Ўтганларнинг руҳига тиловат қиламан. Мени дунёга келишимга сабабчи бўлган инсонларни эслайман.


- Ўн йиллик танаффусдан кейинги ўзгаришлар қандай?

- Худди шу саволни менга Андижон ҳокими ҳам берди. Очиғи, сўз билан ифодалаб бўлмайди. Ишонинг, бу баландпарвоз сўзлар эмас. Ўн йил аввалги ҳолат билан таққосласак, осмон билан ерчалик фарқ кўзга ташланади. Биргина Андижон мисолида олсак, шаҳар 60 фоизга ўзгарган. Тўғрисини айтаман, ёшлигим ўтган туман кўчаларида адашиб қолай дедим. Кўчаларни умуман таниб бўлмайди. Жин кўчалар ўрнини икки томонлама машиналар юрадиган кенг ва равон кўчалар эгаллаган. Эски шаҳар қаерда деб сўрасам, ўртоқларим “шу биз турган жой” деб жавоб беришди (кулади). Яхшиям, ёнимда дўстларим бор экан, уларнинг ёрдамида манзилга етиб олдим. Биласизми, мазза қиляпман, тўйиб-тўйиб нафас оляпман. Ўзбекистонга бир ойга келганман. Ўйлайманки, бу сўнгги ташриф эмас. Энди тез-тез келиб тураман. Ахир, бу менинг Ватанимку!  

- Одамлар ўзгарибдими?

- Асло. Бизнинг халқ шу хислати учун ҳам дунёда ўз обрўсига эга. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлганман. Лекин бундай танти, меҳридарё, қўли очиқ, меҳмондўст халқ ҳеч қаерда йўқ. Ўзбекистонга қайтганимни билган германиялик дўстларим ҳам бу ерга келмоқчи эканликларини айтишди. Бундан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Улар келишди ва таассуротлари юзасидан айтган биринчи гаплари айнан меҳмондўст халқимиз ҳақида бўлди. Бу билан германияликлар яна бир бор ҳайратга тушишди. Қўпол қилиб айтганда, ўзининг сўнгги нонини ҳам дўсти билан баҳам кўрадиган халқ бу.


- Туғилиб ўсган ота ҳовлингизда ҳам бўлдингизми?

- Албатта. Бу ерда ҳозир ягона жигаргўшам - опам яшайдилар. Бир пайтлар бу ҳовлида онам, опам ва мен яшаганмиз. Ўша пайтлар худди кино лента каби кўз олдимдан ўтди. Бироз йиғлаб ҳам олдим.

- Миллий таомларимизни жуда ҳам соғингандирсиз?

- Шубҳасиз. Ишонасизми, Ўзбекистонга келиб 10 килограммга вазнимни ошириб олдим. Юртимизнинг барча вилоятларида ош тайёрланади. Тошкентда ўзига яраша чойхона ва тўй ошлари, водий, воҳа ёки Самарқандда ўзига хос ош пиширилади. Билмадиму, лекин менга ўзимизнинг Андижоннинг самоварида тайёрланадиган ош кўпроқ ёқади. Масалан, бугун кечқурун ош тановвул қилсам, эртага эрталаб ҳам ошдан қайтмайман.  


- Қадамингиз қутлуғ келиб, бокс бўйича терма жамоамиз Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида 9 та медални қўлга киритди...

- Боксчиларимиз бу муваффақиятга ўз меҳнатлари эвазига эришишди. Рио Олимпиадасида тарихий ютуқ қўлга киритилди. Олимпиада олдидан мураббийлар билан гаплашганимда, улар ҳеч бўлмаса битта олтин медал олишимиз керак, дейишганди. Ўша пайтгача Муҳаммадқодирнинг олтин медали бокс баҳсларида ягоналигини сақлаб келаётганди. Буни қарангки, Ўзбекистон Рио-2016 Олимпиадасининг чинакамига кашфиёт жамоасига айланди. Ҳозир боксчиларимизнинг олтин авлоди шаклланган, десам асло муболаға бўлмайди. Шу ўринда бир нарсани айтишни ўзимга жоиз деб билдим. Катта-катта спорт ташкилотлари, масалан ўша AIBA билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш керак. Мен улар билан таниш-билишчилик қилиш, пул бериш ҳақида гапирмаяпман. Дипломатик алоқаларни кучайтиришни назарда тутяпман. Ҳакамлар бизга ғалабани тақдим этишмасин, боксчиларимиз ўз кучлари билан бунга эришадилар. Шунчаки, ҳалол ғалабамизни тортиб олишмасин. Бунинг учун, юқори ташкилотлар билан дўстона муносабатда бўлиши керак...

(давоми бор...)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг