07 окт 13:51
Янгиликлар
Бокс/ММА

Анкалаевнинг жамоаси жароҳат сабабли Перейра билан реваншдан воз кечишга чақирган (+ВИДЕО)
Маълум бўлишича, UFC жангчиси Магомед Анкалаев UFC 320 турнирида Алекс Перейрага қарши реванш жангини жароҳат билан ўтказган.
Бу ҳақда бразилиялик инсайдер Лео Гимарайнш маълум қилди, у жангдан тахминан уч ҳафта олдинги тиббий кўрик видеосини эълон қилди.
Манба маълумотларига кўра, жамоа аъзоларининг баъзилари унга жароҳатни - қовурға синиши хусусиятини инобатга олган ҳолда жангдан воз кечишни тавсия қилган. Аммо Магомед оғриқ ва хавфга қарамасдан жанг қилишни танлаган.
Якунда у 1-раунддаёқ нокаут эвазига имкониятни бой берди.
Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар