07 окт 17:26
Янгиликлар
Бокс/ММА

"Учинчи жангда Перейрани мағлуб этишимга ишонаман" - Прохазка
UFC собиқ чемпиони, чехиялик Иржи Прохазка Алекс Перейра билан учинчи жангда ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
"Эҳтимол, сизлар ҳали ҳам ишонмаётгандирсиз, аммо мен ишонаман — учинчи жангда Перейрани енгиш усулини топа оламан. Алекс оғир вазнга ўтмоқчи, дейишяпти. Унга айтиб қўйинглар — у ерга ўтса, мен ҳам унинг ортидан бораман. Бизнинг ҳикоя ҳали тугамади. Мен ҳали ҳам ярим оғир вазнни ўз дивизионим деб ҳисоблайман. Лекин агар у оғир вазнга ўтса, мен 93 кг гача бўлган вазнда камар учун курашишни хоҳлардим", — деди Прохазка.
Ҳавола :
Манба : Full Send MMA
Фикрлар