UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19"Одамлар нега менда имконият йўқ деб ўйлашини тушунаман" - Верхувен Усикка қарши жанг ҳақида 0 12:58Стрикленд Чимаев билан реванш ҳақида: "Яна бир неча марта ғалаба қил, кейин кўришамиз" 0 12:37Жавоҳир Синдаров шахмат афсонаси билан учрашди + ФОТО 0 12:16Япония терма жамоаси футболчиси ЖЧ-2026'дан четда қолиши мумкин 0 11:55UFC собиқ чемпиони Перейра - Ган жангида нокаутни тахмин қилди 0 11:34Усик вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши беш нафар боксчини айтди 0 11:13UFC чемпиони: "Чимаев осон ғалаба қозонади деб ўйлагандим. Реваншни кўришни истайман" 0 10:45U-17 Осиё кубоги. Барча чорак финал жуфтликлари маълум. Ярим финалда Марказий Осиё дербиси бўлиши мумкин 0 10:21Octagon 87 турнири учун яна бир томошабоп жанг эълон қилинди 0 09:57"Астана Гран-приси". Улжон Амриева ҳисобида олтин! Терма жамоамиз мусобақани бешта медаль билан якунлади 0 09:33Кимда кўпроқ: Чимаев ёки Стрикленд? UFC 328 турнири гонорарлари маълум бўлди 0 09:07Чемпионлик учун кураш давом этади: "Ман Сити" "Кристал Пэлас"ни йирик ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:4617 ёшли иккинчи ракеткамиз Белозерцев Сербия турнири 1/8 финалида 0 08:25Қозоғистон ва Ўзбекистон бокс бўйича Жаҳон Кубогига биргаликда тайёргарлик кўрмоқда 0 08:04Иноуэ — Накатани жанги Головкин — "Канело" жангини чипталар савдоси бўйича ортда қолдирди 0

06 май 18:28
Янгиликлар

Рюдигер "Реал" машғулотида Каррерасга қўл кўтарди

Теглар :  Реал
"Реал" Мадриднинг машғулотларидан бирида Антонио Рюдигер ва Альваро Каррерас ўртасида келишмовчилик юзага келди.

Шу ҳафта Onda Cero журналисти Мигель Серрано Рюдигер Каррераснинг юзига ургани ҳақида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, воқеа апрель ойида мадридликларнинг "Алавес" ва "Бетис"га қарши ўйинлари оралиғида содир бўлган.

The Athletic нашри ҳам апрель ойида германиялик ҳимоячининг жамоадошларидан бири билан можароси келиб чиққанини тасдиқлаганди. Ўшанда Антонио узр сўрагани ва бутун жамоани оиласи билан бирга тушликка таклиф қилгани айтилган эди.

COPE журналисти Мигель Анхель Диас эса Рюдигер Каррераснинг юзига урганини тасдиқлади, бироқ бу воқеа апрелда эмас, балки февралда — бутун жамоа йиғилган кечки овқатнинг эртасига содир бўлганини таъкидлади.

Испаниялик футболчи тарқалган гап-сўзларга муносабат билдирди.

"Сўнгги кунларда мен ҳақимда ҳақиқатга тўғри келмайдиган турли иғво ва шарҳлар пайдо бўлди. Менинг ушбу клубга ва мен билан бирга ишлаган мураббийларга бўлган садоқатим биринчи кундан бошлаб мустаҳкам бўлган ва шундай бўлиб қолади.

Қайтган пайтимдан бери доимо юқори профессионаллик, ҳурмат ва фидойилик билан ишлаб келмоқдаман. Уйга қайтиш орзуимни амалга ошириш учун жуда кўп меҳнат қилдим.

Жамоадошим билан боғлиқ ҳодисага тўхталадиган бўлсам, бу бир марталик ва аҳамиятсиз ҳолат бўлиб, у аллақачон ҳал қилинган. Менинг бутун жамоа билан муносабатларим жуда яхши", – деб ёзди Каррерас инстаграмдаги сторисида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг