11 сен 16:05
Янгиликлар
Теннис

Сабина Хитойдаги турнирни ғалаба билан бошлади
Теннисчи Сабина Шарипова Хитойнинг Гуянг шаҳрида бўлиб ўтаётган соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирда иштирок этмоқда.
Спортчимиз илк ўйинда япониялик Мияби Иноуега қарши кортга чиқди. 2 соат 17 дақиқа давомида бўлиб ўтган ўйинда Сабина 6:4, 6:7, 6:3 ҳисобларида ғалаба қозонди ва иккинчи даврага йўл олди.
Энди у иккинчи босқичда мезбонлар вакили Жиахи Луга қарши ўйин ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар