28 сен 15:47
Янгиликлар
Бокс/ММА
Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов Душанбеда жанг қилади
ММА бўйича ACA Лигаси ўзининг навбатдаги турнирини анонс қилди.
30 октябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбеда аралаш якка кураш бўйича ACA турнири ташкил этилади. Биз учун аҳамиятлиси, мазкур мусобақада икки нафар ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш усталари — Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов ҳам иштирок этади.
Турнирда Саидёқуб Қаҳрамонов тожикистонлик Бахтовар Юнусов (11-1-1), Холмурод Нурматов эса бошқа бир тожик спортчиси — Эмомаҳди Орзузода (7-4) билан жанг қилади.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар