UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0

14 фев 17:50
Янгиликлар

Бошқалар

Самарқандда спорт йўналишида Россия университети филиали очилади

Теглар :  Университет
Ўтган йилнинг октябрь ойида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилганди.

Ўтган давр мобайнида ҳамкорлик доирасида бир неча бор музокара олиб борилди ва натижада Самарқанд шаҳрида мазкур олий ўқув юрти филиалини очиш бўйича келишувга эришилиб, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси тайёрланди.

Шу кунларда Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ректори Тамара Михайлова бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлиб турибди.

Хорижлик меҳмонлар ташриф давомида филиал учун ажратилган бинони, талабалар фойдаланадиган спорт иншоотларини кўздан кечиришди. Шунингдек, яқиндагина капитал таъмирдан чиқарилган Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати янги манежи очилиш маросимида ҳам иштирок этишди.

Мазкур иншоотни капитал таъмирлаш учун 9,7 млрд сўм маблағ сарфланди.

Мажмуа Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан 32 турдаги жами 250 млн сўмлик янги спорт инвентарлари билан таъминланди.

Тадбирда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш жараёнида замонавий спорт иншоотлари муҳим аҳамият касб этиши эътироф этилди. Шу маънода мазкур иншоот хорижий университет филиали учун ҳам амалиёт базаси бўлиб хизмат қилиши айни муддао эканлиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Янги ташкил этилаётган филиал ҳақида университет ректори Тамара Михайлова шундай деди: “Самарқанд филиали университетимизнинг хорижда ташкил этилган илк филиалидир. Мазкур олий таълим муассасаси самарали фаолият юритишини таъминлаш учун биз Ўзбекистонга малакали мутахассисларни жалб этамиз. Шунингдек, талабаларимиз Россияда жойлашган спорт базаларимизда амалиёт ўташади.”

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, мазкур таълим масканида нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё давлатлари ёшлари таълим олиши учун ҳам имконият яратиш, қолаверса, йилдан-йилга мавжуд йўналишларни кенгайтириб бориш режалаштирилган.

Филиалга 2019/2020-ўқув йилидаёқ волейбол, баскетбол, гандбол, футбол, енгил атлетика, бадиий гимнастика, теннис, сузиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт турлари бўйича 150 нафардан ортиқ илк талабалар кундузги таълим шаклига қабул қилинади. Ўқиш Россия Федерациясининг амалдаги ўқув режалари ва дастурлари асосида олиб борилади. Битирувчиларга бериладиган Россия намунасидаги диплом Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида олий таълим ҳужжати сифатида тан олинади.

Ташриф давомида россиялик меҳмонга Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамроҳлик қилишди.

Маълумот учун, Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг талабалари ва битирувчилари орасида 172 нафар Олимпиада ғолиби, Европа ва жаҳон чемпиони бор.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг