UZ

Сўнгги янгиликлар

18:31UFC Шанхай турнирининг асосий жанги айтилди 0 18:00Жон Жонс Чимаевга фаолиятидаги илк мағлубиятдан кейин маслаҳат берди 0 16:58WBA Мурат Гассиевга тўлақонли жаҳон чемпиони мақомини берди 0 16:23Ўрозовга Италиянинг қайси клублари қизиқиш билдираётгани маълум 0 15:54"У жанг қилиши шарт эмас. Конорда барчаси бор". Жонс Макгрегорнинг қайтиши ҳақида гапирди 0 15:09Улуғбек Рашитов: "Келаси йилги Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилиш учун бор кучимни бераман" 0 14:25Саиджамшид Жафаров Баку мезбонлик қиладиган IBA Чемпионлар оқшомида рингга чиқади 0 13:50"Андижон" футболчиси фаолиятини Португалияда давом эттиради 0 13:06Боксчиларимиз икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионатларида иштирок этади 0 12:39Фазлиддин Ғоибназаров: "Ҳақиқий дада бўляпман" 0 12:00Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевни автомобил билан тақдирлади 0 11:26Майкл Олисе "Реал"га ўтмоқчи, бунинг сабаби маълум — манба 0 10:58Шерзод Абдуллаев – армрестлинг спорти ривожи йўлидаги фидойи мураббий! 0 10:29Ёш "классик" курашчиларимиз Осиё чемпионатини 3 та медаль билан бошлашди 0 09:48SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 старт олди. Абдусатторов илк кунги 3 та партияда қандай натижа қайд этди? 0

17 сен 09:14
Янгиликлар

Теннис

Санжар Файзиев: “Ҳеч қачон “пост” қолдирмагандим, лекин бу сафар мажбур бўлдим”

Хабар берганимиздек, кеча теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Глазго шаҳрида Буюк Британия теннисчиларига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, жаҳон лигасига чиқа олмаган эди.

Кеча ҳал қилувчи учрашувда Санжар Файзиев Буюк Британия терма жамоасининг биринчи ракеткасига 2:6, 2:6, 0:6 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Аслида бу баҳсда Камеронга қарши Денис Истомин кортга чиқиши керак эди. 

Лекин бизга маълум бўлмаган сабабларга кўра, Дениснинг ўрнини Санжар эгаллади. Файзиевга эътирозимиз йўқ. Қўлидан келганича ҳаракат қилди. Аммо, тажриба бу сафар ўз сўзини айтди. Жўрабек Каримов эса айнан ёшлик шижоати эвазига сенсацион натижа қайд этганди. Кечаги учрашувдан сўнг Файзиев facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида фикр қолдирган.

“Шу кунгача ижтимоий тармоқларда муносабатга асосланган фикр қолдирмагандим. Лекин бу сафар “пост” ёзишга мажбур бўлдим. Спортга, хусусан теннисга алоқадор барча инсонлардан, терма жамоамизга бефарқ бўлмаган мухлислардан КЕЧИРИМ сўрайман. 

Афсуски, кутилган ўйинни намойиш эта олмадим. Тўғри, теннис бу шунчаки бир ўйин, лекин мамлакат терма жамоаси ўйнаганида, бунинг масъулияти умуман бошқача бўлади. Ўз ўйиним ва қайд этган натижам билан қанча инсонларнинг кайфиятини тушириб юбордим. Буни жуда яхши биламан.

Кейинги ўйинларда вазиятни ижобий томонга ўзгартиришга ҳаракат қиламан. Айнан менинг иштирокимдаги охирги ўйинни инобатга олмаганда, жамоамиз ғалаба учун борини берди. Дўстим Жўрабек Каримовни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Ҳаёт давом этади, келаси йили жаҳон лигасига чиқишга уриниб кўрамиз”, - деди Файзиев. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
17 сен 10:26:41
Jasur
Санжарга тажриба етишмади, уз устида хали куп ишлаги керак, айникса жисмоний тарафдан
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг