UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

20 янв 07:38
Янгиликлар

Теннис

Санжар Файзиев ва Сергей Фомин мавсумни мағлубият билан бошлашди

17-23 январь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ITF таснифидаги "M15 Kazan" турнири бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу мусобақада икки нафар теннисчимиз ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. 

Санжар Файзиев турнирнинг 1/16 босқичида мезбонлар вакили Егор Новинковга қарши кортга чиқди. 3 сет давом этган баҳсда афсуски, Файзиев рақибига 7/5, 6/7, 3/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақа билан хайрлашди. Маълумот учун, Файзиев турнирда 4-рақам остида сараланган, Новинков эса саралаш баҳсларидан асосий тўрга чиққан эди.

Яна бир теннисчмиз Сергей Фоминнинг россиялик Марат Шариповга қарши баҳси ҳам якунланди. 3 сет давом этган ўйинда теннисчимиз афсуски, 4/6 6/2 6/1 ҳисобида ютказиб, мусобақани тарк этди. Фомин мусобақада 6-рақам остида сараланган бўлса, Шарипов wild card орқали мусобақада қатнашиш имкониятига эга бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг