15 дек 09:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Сауль Альварес енгил чиқди, эртага бирлаштирувчи чемпионлик жанги!
Бизининг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилади.
Оқшомнинг марказий жанги бирлаштирувчи чемпионлик мақомида бўлиб, унда ўрта вазн тоифасида икки йўналиш чемпиони мексикалик Сауль “Канело” Альварес иккинчи ўрта вазнда WBA чемпиони Рокки Филдингга қарши рингга кўтарилади.
Бугун тонгда эртанги жанг олдидан боксчилар анъанага кўра тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Британиялик жаҳон чемпиони Альваресдан 10 сантиметрга баландроқ, 100 граммга эса оғирроқ чиқди.
Сауль Альварес – 75,93 кг
Рокки Филдинг – 76,02 кг
Альварес - Филдинг чемпионлик жанги Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтади. Агар Сауль Альварес жангда ғалаба қозонса, у ҳолда учта вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланади.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар