28 ноя 15:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
Сауль Альварес Головкин билан учинчи жангга розилик берди
Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида WBC ва WBA йўналишлари чемпиони Сауль “Канело” Альварес қозоғистонлик собиқ жаҳон чемпиони Геннадий Головкинга қарши учинчи жангга розилик берди.
Мексикалик боксчи бу қарорини ўз интервьюсида ҳам тасдиқлади. Альварес 15 декабрь куни иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA Regular чемпиони Рокки Филдингага қарши рингга кўтарилади. Канело айнан мана шу жангдан сўнг Головкин билан музокараларни бошлайди.
“Мен учинчи жангнинг ўтказилишига розилик бердим. Яъни, қарор қабул қилиб бўлдим. Энди ҳамма гап Головкиннинг ўзида қолди. Мен учинчи жангга тайёрман”, - деди Сауль.
Маълумот учун, бу икки боксчи ўртасидаги илк жангда дуранг натижа қайд этилган эди. Реванш жангида эса Сауль Альварес очколар ҳисобига кўра ғалаба қозониб, Головкиннинг барча чемпионлик камарларини тортиб олганди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар