UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0

25 июл 14:50
Янгиликлар

Футбол

Сервер Жепаров Эронда эътироф этилди

Эронда 2017/2018 йилги мавсум якунлари бўйича энг яхшиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Мамлакатнинг "Энг яхши футболчиси" деб 30 ёшли Воҳид Амири топилди. "Персеполис" клуби собиқ футболчиси дарҳақиқат якунига етган мавсумни юқори нотада ўтказди. У ҳам клуб, ҳам терма жамоа миқёсида ўзини кўрсата олди. Амири форслар таркибида ЖЧ-2018нинг учала ўйинида ҳам иштирок этди. Яқинда ушбу футболчи Туркиянинг "Трабзхонспор" клубига кўчиб ўтди.

"Энг яхши клуб" сифатида амалдаги чемпион "Персеполис" эътироф этилди. Бу жамоа чемпионат тугашига уч ҳафта қолганида чемпионликни расмийлаштирди. Эрон Про лигасида 19та гол урган Али Алипур "Энг яхши тўпурар" совринини қабул қилиб олди. "Энг яхши ҳимоячи" соврини "Персеполис" сардори Жалол Ҳуссайнига насиб этган бўлса, ушбу клуб посбони Алиризо Бейранванд "Энг яхши дарвозабон" деб топилди.

Шунингдек, Умид Иброҳими "Энг яхши ярим ҳимоячи", ҳамюртимиз Сервер Жепаров эса "Энг яхши ассистент" дея эътироф этилди. Маълумки, Жепаров якунига етган мавсумни Теҳроннинг "Истиқлол" клубида ўтказди. "Пайкан" ҳимоячиси Меҳди Шири "Фейр плей" совринини қабул қилиб олди. Бижан Ҳайдари эса йилнинг "Энг яхши ҳаками" деб топилди. Ва ниҳоят "Энг яхши мураббий" соврини "Персеполис" устози Бранко Иванковичга насиб этди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг