25 сен 13:30
Янгиликлар
Футбол
Ўзбекистон тарихда илк бор Эронга 3 та гол урди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча ўртоқлик учрашуви доирасида Эрон билан куч синашди.
Дарвозаларга 4 та гол урилган оқшомда терма жамоамиз 3-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа "оқ бўрилар" тарихда илк бор форслар дарвозасига 3 та тўп киритишга муваффақ бўлишди. Бунга қадар энг яхши натижамиз 2023 йил қайд этилган эди (2-2).
Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги учрашувини 1 октябрь куни Тошкентда Сурияга қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар