28 июн 15:13
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шаҳобиддин Зоиров Амир Хан билан бир оқшомда рингга чиқади, рақиб - енгилмас боксчи
Рио Олимпиадаси чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган Шаҳобиддин Зоиров 12 июль куни жанг қилиши ҳақида аввалроқ хабар қилгандик.
Ҳамюртимиз 12 июлда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида рингга кўтарилади. Ўша куни Зоировга ҳиндистонлик Амандип Сингҳ рақиблик қилади.
Маълумот учун, Шаҳобиддин шу кунгача проф боксда икки маротаба жанг ўтказган ва уларнинг ҳар иккисини ҳам нокаутли ғалаба билан якунлаган. Сингҳ эса бунгача профессионал рингда 4 маротаба жанг қилиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларнинг биттасини у муддатидан аввал якунлаган.
Жиддадаги жанг оқшомида шунингдек британиялик таниқли боксчи Амир Хан австралиялик Билли Дибга қарши жанг қилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар