UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

27 дек 08:53
Янгиликлар

Дзюдо

Шаҳрам Аҳадов билан янги вазндаги иштирок, энг қийин баҳс, “Ўргимчак одам” ҳақида суҳбат

Теглар :  Шаҳрам Аҳадов
Ортда қолган дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг қаҳрамонларидан бири Шаҳрам Аҳадов бўлди.

У -73 кг вазн тоифасида дебют мусобақасида иштирок этишига қарамасдан Ҳикматиллоҳ Тўраев, Муроджон Йўлдошев каби кучли спортчиларни мағлуб этишни уддалади. 

– Янги вазндаги илк иштирокингиздан кўнглингиз тўлдими?

– Албатта, тўлди. Аввал 10 кгдан ортиқ вазн ташлаб курашар эдим. Энди бунчалик қийналиб саломатлигимга зарар етказмасдан 73 кг тоифасида иштирок этмоқдаман. Мамлакат чемпионлиги олдимга қўйган мақсадларим йўлида дастлабки қадам бўлди. Янги йилда катта мусобақалар кутиб турибди. Бунга яраша олдинда улкан режаларим бор. Қолаверса, жароҳатим сабаб 1 йилдан ортиқ кураша олмаган эдим. Бу вақтда мен янада кучли бўлиб қайтдим.

– Чемпионатдаги энг қийин баҳс қайси босқичда бўлди?

– Жуда қийналганим ярим финалдаги Ўрол Содиқов билан ўтган беллашув бўлди. Боиси чорак финалда Ҳикматиллоҳ Тўраевни қўшимча дақиқадаги қийин баҳсда мағлуб этганимдан сўнг қисқа вақт ичида яна татамига чиқишга тўғри келди ва бу баҳс тақдири ҳам қўшимча дақиқада ҳал бўлди. Орада дам олишга деярли имкон бўлмагани учун ярим финалда қийналдим.

– Татамига чиқиб келишингизни “Ўргимчак одам” фильмидаги бош қаҳрамонга қиёсловчи суратлар чиқиб кетди. Бунга қандай фикрдасиз?

– Бу сурат менга ҳам ёқди. Исташса, шундай чақиришсин. Бундан хафа бўлмайман.

– Янги вазндаги чет эллик рақибларингиз қанчалик ўрганилган?

– Улар билан -66 кгда иштирок этганимда йиғинлар пайти курашиб кўрар эдим. Ким қандай усулларни қўллашини биламан. Қолаверса, энди мураббийларим билан уларнинг баҳсларини видеоларда таҳлил қилиб, назарий йўналишда ҳам ишлаймиз. Ғалабани Аллоҳ беради. Биз мияни жойига қўйиб, рақиб ким бўлишидан қатъий назар баҳсга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёрланишимиз керак.

– Сиз асосан тик ҳолатдаги курашда яхши ҳаракат қиласиз. Партер бўйича ким билан ишлаяпсиз ёки бу йўналишни ёқтирмайсизми?

– Тўғри, тик ҳолатда курашишни яхши кўраман. Бироқ имкони бўлса, партерда ҳам ишлаб тураман. Тик ҳолатда курашишда рақибни чиройли усулларга тушириш, ундаги шиддат менга кўпроқ ёқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг