27 июл 06:39
Янгиликлар
Шаҳрам Ғиёсов собиқ жаҳон чемпионига қарши жанг қилади
Ўша кунги жангда ҳамюртимизга ким рақиблик қилиши аниқ бўлди. Маълум бўлишича, Шаҳрамнинг навбатдаги рақиби колумбиялик Дарлейс Перес бўлади.
Маълумот учун, Шаҳрам шу кунгача проф боксда 8 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (6 та нокаут). Перес эса проффессионал рингда 40 маротаба жанг қилган. Уларнинг 34 тасида ғалаба қозонган (22 та нокаут). 4 маротаба ютқазган (3 та нокаут) ва 2 та дуранг қайд этган.
Колумбиялик боксчининг статистикасига назар ташлар эканмиз, у жанг қилган боксчилар орасида ўзбекистонлик Баҳодир Мамажонов (ғалаба), Антони Кролла (дуранг ва мағлубият), Люк Кэмпбелл (мағлубият), Максим Дадашев (мағлубият) каби номларни кўришимиз мумкин. Шунингдек, Перес WBA чемпионлик камари учун ҳам рингга кўтарилган. Бир неча маротаба вақтинчалик чемпион унвонига эга бўлган.
Фикрлар