UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

17 дек 15:28
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020, Қизиқарли!

Шаҳрам ёки Бобоусмон? Дилшод ёки Бектемир? Токио Олимпиадасига қайси боксчиларимиз бориши мумкин?

2020 йилда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси - Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Мазкур Олимпиадада Ўзбекистон делегацияси учун асосий медаль тақдим этувчи спорт тури шубҳасиз боксдир. Бокс бўйича Олимпиадага лицензия тақдим этувчи мусобақа 2020 йилнинг февраль ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилади. Айни пайтда ўзбек бокси мухлисларини терма жамоамиз ўша мусобақага қандай таркиб билан бориши мумкин деган савол қизиқтирмоқда. Катта эҳтимол билан Ўзбекистон бокс федерацияси ва Марат Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар штаби лицензион турнирда иштирок этадиган таркибни аниқлаб бўлган. 

Биз ушбу таркиб қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида бироз таҳлил қилиб кўрсак. 

2016 йилги Олимпия ўйинларидан фарқли равишда бу сафар эркаклар 8 та вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боришади. Бразилия мезбонлик қилган Олимпиадада эса вакилларимиз 10 та вазн тоифасида 7 та медаль қўлга киритишганди. Токиодаги мусобақада вазифа янада қийинлашиши аниқ. Демак, бошладик. 


-52 кг. Ушбу вазнда бир қатор иқтидорли боксчиларимиз етарли. Аммо Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров бу борада фаворит. Шаҳобиддин буни уч ой олдин Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатидаги олтин медали билан ҳам исботлаб қўйди. Ҳасанбой Дўсматов, Нодиржон Мирзаҳмедов, Аброржон Қодиров ва бошқа бир қатор боксчиларимизнинг қолиб кетишлари албатта ачинарли. Лекин, Зоировнинг қандай формада эканлигини барчамиз кўриб, билиб турибмиз. Шу сабабдан ҳам, мураббийлар штаби айнан Шаҳобиддин Зоиров вариантида тўхталишса керак. 


-57 кг. Миразиз Мирзаҳалилов. Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати, Жаҳон чемпионати олтин медали соҳибига албатта Олимпия ўйинларида ҳам имконият тақдим этилади. 30 январь куни Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксда иккита камар учун жанг ўтказади. Миразиздан хеч бир жабҳада қолишмайдиган Абдулҳай Шораҳматов ҳам яқин орада профессионал боксга ўтиш арафасида турибди. Ортиқча гап-сўзга ҳожат бўлмаса керак. 

-63 кг. Терма жамоамизда бугунги кундаги энг оғриқли вазн тоифаларидан бири. Россиядаги жаҳон чемпионатида Элнур Абдураимовнинг омади юришмади. Боксчимизга ҳурмат сақлаган ҳолда шуни айтишимиз мумкинки - у уч йил олдинги Элнур эмас. Ижтимоий тармоқларда ЖЧ-2017 совриндори Иқболжон Холдоровнинг ушбу вазнга тушиши кераклиги мухлислар томонидан такрорланмоқда. Агар Холдоров буни уддалай оладиган бўлса Олимпиадага бориш имкониятлари ошиши мумкин. Чунки, битта юқори вазнда уни янада жиддий рақобат кутиб турибди. Ушбу вазнда Шукуржон Раҳимов, Алиёр Норалиев каби иқтидорларимиз бор. Аммо, катта эҳтимол билан барибир асосий рақобат Элнур ва Иқбол ўртасида кечади. Кўрамиз, балки бу борада бизга бошқа номзод тақдим этилар?


-69 кг. Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпионатидан сўнг ушбу вазнда Бобоусмон Батуровнинг Хитойдаги лицензион турнирга боришига шубҳа билдирмаётгандик. Аммо, профессионал боксда яхшигина муваффақиятларга эришаётган Шаҳрам Ғиёсовнинг кутилмаганда терма жамоамиз йиғинида пайдо бўлиши интригани янада ошириб юборди. Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби ва Жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсовнинг мухлислари тажриба эвазига олтин медалга ишонишмоқда. Иккинчи тараф эса Бобоусмоннинг сояда қолиб кетаётганидан норози. Ушбу вазн учун номзод ўзаро спарингдан сўнг танлаб олинса керак. Тўғри, Шаҳрам ўзбек боксининг энг ёрқин юлдузи. Аммо, профессионал рингда чемпионлик камарига яқин турган боксчимизга ҳалал бермаслик керак деб ҳисоблаймиз. Бобоусмонга имконият берилмаслик адолатдан бўлмайди. 


-75 кг. Осиё чемпионати ва жаҳон чемпионатида ушбу вазнда медалсиз қолдик. Таиландда асосий эътиборини профессионал боксга қаратишга улгурган Исроил Мадримов, Россияда эса иқтидорли Фанат Қаҳрамонов омадсизликка учради. Октябрь ойида Ўзбекистон чемпионатида Одилжон Аслонов чемпионликни қўлга киритди ва асосий номзодлар сафига қўшилиб олди. Ҳозирча ушбу вазнда ҳам аниқ бир номзодни кўрсата олмаймиз. Орада терма жамоамиз мураббийларидан бири Дилшодбек Рўзметов ҳам ушбу вазнга ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Исроил Мадримов ҳам Шаҳрам Ғиёсов каби профессионал боксда муваффақиятли одимлаётганини ҳисобга оладиган бўлсак, биз Хитойдаги турнирда ушбу вазнда Одилжон Аслонов ёки Дилшод Рўзметовни кўрсак керак. 


-81 кг. Агар Дилшод -75 кг вазн тоифасига тушадиган бўлса Бектемир Мелиқўзиев ўзининг иккинчи Олимпиадасида иштирок этишига шубҳа деярли қолмайди. Бек профессионал фаолиятини бошлаганига у қадар кўп вақт бўлгани йўқ ва ҳозирча профда Шаҳрам ёки Исроил даражасида эмас. Буни тан олиш лозим. Шу сабабли мураббийлар айнан Мелиқўзиев вариантида тўхталишса керак. 


-91 кг. Бу борада бирор-бир аниқ фикр билдира олмаймиз. Сўнгги йирик мусобақаларда ушбу вазнда Санжар Турсунов юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Аммо Жаҳон чемпионати ва Ўзбекистон чемпионатидаги муваффақиятсизлик Турсуновнинг имкониятларига салбий таъсир кўрсатди. Санжарга Мадияр Саидраҳимов рақобат кўрсатиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон чемпионатида Турсуновни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган Жамшиджон Абдуллаев вариантини ҳам ёддан чиқармаслигимиз лозим. 


+91 кг. Баҳодир Жалолов. Сўнгги жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси www.olamsport.com сайтига берган интервьюсида айнан Олимпиада сабаб профессионал боксдаги фаолиятида танаффус қилишини таъкидлаб ўтганди. Ҳозирча ушбу вазнда Баҳодир Жалоловга рақобат кўрсата оладиган ўзбекистонлик боксчини кўрмаяпмиз.

 Ушбу мақолани сайтимиз таҳририяти фикри сифатида қабул қилгайсиз.

Биз учун мухлислар фикри ҳам қизиқ. Сиз бу борада қандай фикрдасиз? Ўз вариантларингизни ёзиб қолдиринг. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
17 дек 21:52:34
Shovkat
Profissonalladan xichkmmi oliw keremas yowlaga imkon beriw kere ana owalani yaxwilap tayorlaw kere
+1   
17 дек 16:32:34
Jalol Axmedov
52 kg: Jahon chempionatida ajoyib qatnashdi. Endi oxirigacha olimpiadaga ham borishi kerak- Zoirov Shahobiddin.56kg: Osiyo oyinlari va osiyo chempioni jahon chempioni olimpiadaga bormasa mantiqsizlik- Sozsiz Miraziz Mirzahalilov..64 KG: Elnur yomon bokschi emas lekin Iqboldey ham emas agar vazn tashlashni uddalay osa- Iqbol Holdorov. 69kg: eng baxsli hol Shaxram qaytishi deyarli aniq ekan. Lekin zinadan chiqib yuqoriga ketyotyotgan professional boksdan yana qaytish... Uslub boshqa qolqoblar qalinligi ozgacha va havaskor nisbatan tezkor. Osiyo oyinlari chempioni osiyo chempioni Jahon chempionati bronza medalchisi ( bu natija oddiy emas ahir) menimcha koʻproq haqli - Bobousmon Boturov. 75kg: eng ogʻriqli vazn Isroil qaytish ehtimoli bor ekan lekin uni imkoniyatini shahramdan ham pastroq baholayman. U professional uchun ayni mos. Fanatga hurmat saqlagan holda bu yili Odiljon Arslonovga imkon berib korish kerak edi balkim - Odil Arslonov. 81kg: Bektemir ham qaytsa bu endi oʻtib tushsa kk natija ortidan quvib yoshlarni tomiriga bolta urish dek bu. Jahon chempionatida Dilshod ozini yuqori darajada korsatdi ancha nomdor bokschilarni magʻlub etgan yosh bokschimiz - Dilshod Rozmetov.91 kg: Sanjarni bu safar tinch qoyish kk. Anchadan beri vaqtini kutayotgan Madiyar Saidrahimov va Ozbekiston chempioni Jamshid Abdullayevni sparringga qoyib korish kerak. Mening taxminimcha imkoniyat jihatdan - Madiyar Saidrahimov.+91kg: Laziz Mullajonov vs Ulugʻbek Mubinovlar yaxshi bokschilar. Ammo Bahodir Jalolov kuchliroq va soʼzsiz haqli.
   
18 дек 17:28:00
Сурхон Барлос
Бектемир(ТемирБек)ни олимпда айтадиган сўзи бор
   
18 дек 09:45:28
Inomjon Boltayev
WORKOUT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
69 da Bobousmonga imkon berish kerak Shahram yetarlicha natijalarga erishdi havoskorda 75 da Isroil yaxshi variant hali ham ohirgi urunish bu safar omadi kelar Isroil chempion bolishga loyiq
Bobousmon juda palapartish tushadi shunga Shahramni chaqirishgan
   
18 дек 09:43:25
Inomjon Boltayev
Menimcha O'zbekiston boks federatsiyasi Bokschilarni aniqlab bo'lgan bokschilarni hatti harakatlariga etibor bersak tarkib meni tahminimcha 52-SHahobiddin 57- Mirazizbek 63- surpriz bo'lib Fazliddin yoki Iqboljon 69- Shahram 75-Isroil aniq boradi travma bo'lib qomasa 81- Dilshodbek aniq borsa kerak Bek menimcha havoskordan aniq ketdi qaytmasa kerak 91- Madiyor yoki Jamshid +91 Bahodir Jalolov
   
18 дек 06:54:21
SPRINTERshashist
Вазндвн вазнга сакрашни юришни окибатини хам уйланглар! Жалоловдан бошка барча профларни тинч куйиш керак. Жалолов олтин олиб бериши керак
   
17 дек 23:36:24
WORKOUT
69 da Bobousmonga imkon berish kerak Shahram yetarlicha natijalarga erishdi havoskorda 75 da Isroil yaxshi variant hali ham ohirgi urunish bu safar omadi kelar Isroil chempion bolishga loyiq
   
17 дек 23:27:47
Avaz Begaliyev
52 Da Zoirov, 57- Mirzaxalilov, 63- Xalakov, 69- Xoldorov yoki Baturov, 75- Ruzmetov, 81- Meliquziyev, 91-Saidraximov +91 Jalolov
   
17 дек 23:11:05
Muhammad Matanov
Qanday yoqimli aaa? Bokschilarimiz haqida tanlov shunchalik ko'pki raqobatchilarning hammasi dunyoni titratgan bokschilar. Afsus fudbolchilar haqida bunday fikrda emasmiz O'zbek bokschilari fudboldagi Ronaldu va Messilar. Jahon chempionatida ham Olimpiadada ham eng yaxshi bo'lishgan( Bahodir Jalolov va Hasanboy Dusmatov)
   
17 дек 19:37:25
umid samatov
Boksda bitta vaznda faqat bitta bokschimiz qatnashadi
   
17 дек 18:46:30
Komiljon.
Rostanam Shahram profda 64 kg vesda yuripti 63 da Shahram borsa imkoniyat katta bolardi
   
17 дек 17:40:26
CHELSEA2211
Proffesional boksdagilardi bezovta qilib nima qiladi, boshqalargayam imkon ber...
   
17 дек 17:02:03
Davlatov77
Абдумалик Халаков!!! Бу бола хам йомонмас
   
17 дек 16:54:13
Davlatov77
Кимни хабари бор.. Уханда бошка номзод и Парижда бошка номзодларни синаб корса болармикин? бир вазнда 2боксчимиз катнашса зор болардида Олимпиадада!!! Жавоб учун олдиндан рахмат:)
   
17 дек 16:32:43
Furqat
52kg Shaxobidin Zoirov 57kg Miraziz Mirzaxalilov 63kg Iqboljon Xoldarov 69kg Shahram Ğiyosov 75kg Isroil Madrimov 81kg Bektemir Meliqòziyev -91kg Madyor Saidraximov +91 Baxodir Jalalov !!! shu sastab bilan borilsa xar bitta vazndan qòrqmey medal kutseg bòladi... bu albatta meni fikrim... Bobousmon va Dilshodlar xam yomonmas
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг