13 окт 14:35
Янгиликлар
Теннис
Шанхай. Надаль ярим финалга чиқди
Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Рафаэль Надаль Шанхайда бўлиб ўтаётган турнирда ярим финал иштирокчисига айланди.
У мусобақа чорак финалида болгариялик Григор Димитровга қарши кортга чиқди.
2 соат 35 дақиқа давом этган ўйинда Надаль рақибини 6:4, 6:7, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди у финалга чиқиш учун хорватиялик Марин Чиличга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар