24 май 09:05
Янгиликлар
Теннис

Шараповага Rogers Cup турнири учун wild-card беришди
Россиялик Мария Шарапова Канада Очиқ чемпионатининг асосий тўр баҳсларида иштирок этиш учун махсус таклифнома олди.
Торонто шаҳрида ўтказиладиган Rogers Cup турнири ташкилотчилари дунёнинг собиқ биринчи ракеткасига wild-card, яъни имтиёзли йўлланмани тақдим этишди.
Premier 5 тоифасига кирувчи ушбу мусобақанинг соврин жамғармаси 2.7 млн долларни ташкил этади. Руминиялик Симона Халеп 7-13 август кунлари оралиғида ўтказиладиган Rogers Cup турнирининг амалдаги ғолибаси ҳисобланади.

Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар