UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Мераб Двалишвили Пётр Ян билан реваншдан воз кечиш тавсия қилинганини айтди 0 15:14"Реал" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин 0 14:39Мэнни Пакьяо Мейвезер — Кроуфорд эҳтимолий жангида ким ютишини айтди 0 14:17"Бу менинг тақдирим". Пимблетт — UFC чемпионлиги ҳақида гапирди 0 13:51"Онам мени ўлдиради. Аммо 10 миллион доллар учун тайёрман". Гэтжи — BKFC’да жанг қилиш ҳақида 0 13:25"Реал" Жозе Моуринью бўйича қарор қабул қилди 0 13:02"У билан Осиё ўйинларида учрашамиз". Қозоғистонлик боксчи Абдумалик Халоков ҳақида гапирди 0 12:39Хоккей. Ўзбекистон бугун гуруҳдаги сўнгги ўйинини ўтказади 1 12:18"Бу хато эди". Двалишвили нега Янга қарши реваншга тайёр эмаслигини тушунтирди 0 11:57"Бавария" футболчиси жароҳат сабаб узоқ муддат майдондан четда қолади 0 11:36Гильберт Бёрнс ММАдаги фаолиятини якунлади + ФОТО 0 11:15The Guardian: “Синдаров Магнус Карлсенни классик шахматга қайтириши мумкин" 0 10:54Хамзат Чимаев шартнома имзолади + ПОСТЕР 0 10:33Рустам Лутфуллин Криштиану Роналду жамоаси иштирокидаги ўйинда ҳакамлик қилади 0 10:12UFC Fight Night 273: 100 000 ва 25 000 долларлик бонуслари кимларга насиб қилди? 0

19 янв 15:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шарҳловчи Даврон Файзиев Конор - Серроне жанги ҳақида: "Конор "ўқланиб" чиқибди"

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев бугун ўтказилган МакГрегор - Серроне жанги ҳақида ўз телеграм канали орқали фикр билдирди.

"40 секунд хронологияси. 

Аввал айтганимдек Серроне жангни кечки раундларга чўзиши керак эди. Шу сабабли у пассив бошлади. Конорнинг бошланғич штурми пайтда, яъни сел ёки дўл ёққанда панага ўтиб кутиб туриш эди унинг вазифаси. Фақат бир муаммо чиқиб қолди. МакГрегор 3 йил ғалабасиз яшагач қаттиқ “ўқланиб” чиқибди. Сел ва дўл эмас, астероид атмосферага ёриб киргандек Серроненинг ҳимоя зонасига учиб борди. 

Ҳатто Альдога қарши 13 секундли ғалабада ҳам Конор бунчалик шиддат билан старт олмаганди. Аксинча, Альдони контр хужумда ушлаган. 

Бу ерда эса дарҳол старт, биринчи кросс, тегмади. Кейин клинч, елкада хужум, учта зарба ва Ковбой талофат олди. Бурни синди, масофага қочди. Ўзининг севимли ўнг оёқ хайкикини ижро этди. Конор блоклади. Кетидан Конордан чап хайкик оёқ билан Ковбойнинг чағига аниқ. Ана ўша пайт Серроне сузишни бошлади. Уёғига Конор одатда ғалабани чиқармайди. Ковбой пассив ҳимояда эди. МакГрегор эса бош қисмига биттама битта зарбаларини михдек қоқиб чиқди. Рефери Хёрб Дин озгина вақт берди Серронега, лекин фойдасиз эканлигини тушунди. 

Конор МакГрегор 77 кгда ғалаба қозонди. Агар бу вазнда қолса BMF камари учун Масвидаль билан, ёки асосий чемпионлик учун Усман билан жанг қилиши мумкин. Енгил тоифага қайтса у ерда Ҳабиб қучоқ очиб кутиб олади, фақат у қучоқдан соғ ҳолатда чиқиш муаммолигини билади. Кўрамиз, кузатамиз", - дея жанг ҳақида изоҳ қолдирди Даврон Файзиев. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 янв 16:53:58
CHELSEA2211
Yaxshi fikr bildiribdi...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг